Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманининг Олмазор маҳалласи ҳудудидаги Маданият ва истироҳат боғида “Маданият карвони” фестивали доирасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли, айниқса, олис манзилларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Маданият вазирлиги томонидан ҳудудларда концерт-томоша муассасалари, цирк ва театр ходимлари орасидан “Маданият карвони” таркибига киритиладиган ижодкорлар рўйхати шакллантирилди.  

Анъанага айланган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни кенг оммага етказиш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Шу мақсадда таниқли санъат ва маданият намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, илм аҳли жойларда аҳоли билан учрашиб, уларнинг мазмунли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши таъминламоқда.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маданият карвони” Амударёда