Гендер зўравонлик манзилий, ижтимоий ёки иқтисодий чегара билмайди. Ривожланаётган ва ҳатто ривожланган давлатларда ҳам ушбу муаммо мавжуд. БМТ маълумотига кўра, 15 ёшдан ошган ҳар учинчи аёл ҳаёти давомида камида бир марта жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрар экан.

2014 йил БМТ томонидан хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этишга қаратилган “UNiTE” ташаббуси эълон қилинган. Ҳар йили дунё миқёсида, жумладан Ўзбекистонда ҳам 25 ноябрдан 10 декабргача кенг миқёсда “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси ўтказилади. Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши глобал кампания жаҳондаги 187 давлатда 6 мингдан зиёд ташкилот ва 300 миллиондан кўп кишини қамраб олган.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусидаЎзА мухбири БМТ Аёллар дастурининг мамлакатимиздаги вакили Жерен Гювен Гюрес хоним билан суҳбатлашди. –

– Гюрес хоним, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш борасида олиб борилаётган ишларни қандай баҳолайсиз?

Гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқини кенгайтириш Ўзбекистон ҳукумати фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир, буни барча жабҳада кўриш мумкин. Президент Мирзиёевнинг 2023 йил сентябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси 78-сессиясида сўзлаган нутқида хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлаш масаласи долзарблиги, аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка эришиш бўйича тизимли ишлар жуда муҳимлигини яна бир бор таъкидлади. Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида мамлакатда сўнгги йилларда 40 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжат кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Масалан, аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имконият кафолати, аёлларни таъқиб ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлардан ташқари, оилада аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни жиноийлаштириш муҳим масала сифатида қаралмоқда.

Оила кодекси 15-моддасига никоҳланишнинг энг кам ёшини аёллар ва эркаклар учун 18 ёш қилиб белгиловчи ўзгариш киритилди. 2019 йил умумхалқ сайловига кўрсатилган хотин-қиз номзодлар учун камида 30 фоизлик квота белгиланиши Сайлов кодексига киритилган ўзгариш билан мустаҳкамланиши ҳам катта ютуқ. Бундан ташқари Ўзбекистон халқаро миқёсда фаоллашмоқда. Ноябрь ойида Ўзбекистон БМТ Aёлларнинг “Aвлодлар тенглиги” глобал кампанияси доирасида гендер тенглик учун инновация ва технология бўйича Ҳаракатлар коалицияси билан янги ҳамкорлик эълон қилди ва олти ҳаракат коалициясидан тўрттаси олдидаги мажбуриятини кучайтирди. Булар – гендерга асосланган зўравонлик, жисмоний автономия, иқтисодий ва адолат ҳуқуқлари бўйича ҳаракатлар коалицияси. Шунингдек, Президент маъмурияти ҳузурида аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ҳамда жабрланганларга келишилган хизмат кўрсатиш бўйича фаолият юритувчи янги ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини ҳам эътироф этиш керак.

“CEDAW” сўнгги ҳисоботи Ўзбекистон ҳукуматининг аёлларга нисбатан камситишни бартараф этишни жадаллаштириш ва гендер тенгликни рағбатлантиришга қаратилган институционал, сиёсий асосларни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатини олқишлади. Айниқса, 2020-2030 йилларга мўлжалланган Гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинишини юқори баҳолади.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик бўйича  мамлакатимизда қандай камчиликларни кузатдингиз? Муаммоларни бартараф этиш  бўйича таклиф, тавсияларингиз билан ҳам ўртоқлашсангиз.

Aёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқининг энг кенг тарқалган бузилиши ҳисобланади. Дунё миқёсида ҳар 3 аёл ёки қиздан бири ҳаётида камида бир марта жисмоний ёки жинсий зўравонликка учраган. 2023 йилга мўлжалланган Aёлларга нисбатан зўравонлик бўйича 16 кунлик фаоллигимизнинг асосий шиори – “Зўравонлик учун баҳона йўқ!”.

Aёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш мумкин. Бу жуда зарур масала бўлгани учун биз нима қилаётганимизни биламиз. Қонунчиликка муаммонинг олдини олишга қаратилган ёндашувлар мажмуасини киритиш керак. Ижтимоий меъёрни тарғиб қилиш учун мактаб, жамоа, оммавий ахборот воситалари, диний ва анъанавий етакчилар билан ишлаш, хабардорликни ошириш лозим. Тазйиққа учраганлар учун хизмат, бошпана ва ишонч телефони, ҳуқуқий ва психо-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш зарур.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва полиция ходимлари учун тренинг, жиноятчини жиноий жавобгарликка тортиш, ўзгаришни кузатиш ва таъсирни баҳолаш учун маълумот ишлаб чиқиш ва ахборотдан фойдаланиш дастури орқали иш юритиш мақсадга мувофиқ.

Гендер тенгликка эришиш ва аёллар имкониятини кенгайтириш марафондир. Буни фақат турли манфаатдор томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати билан таъминлаб бўлмайди. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон учун энг юқори даражадаги сиёсий мажбурият мавжуд. Барча даражада машаққатли иш давом этмоқда. Бинобарин, давлат ва хусусий секторни қамраб олувчи барча йўналишлар бўйлаб салоҳиятни ошириш, гендер тамойилини жорий этишни жамлаган айрим соҳаларни кучайтириш керак. Шунингдек, “барқарор молиялаштириш” таъминланиши шарт. Aфсуски, “SDG-5” бошқалар орасида энг кам молиялаштирилган мақсадлардан биридир. Яна бир элемент – хизматни мувофиқлаштириш ва манфаатдор томонлар ҳамкорлиги. Демак, зўравонликнинг ҳар қандай шаклини йўқ қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилиш керак. Ва ниҳоят, мен нафақат гендерга асосланган зўравонлик, балки гендер тенглик ва аёлларнинг ҳуқуқи ва имкониятини кенгайтириш бўйича институционал мониторинг ҳамда баҳолаш механизми бўйича аниқ, долзарб маълумотлар муҳимлигини ҳам қайд этмоқчиман.

Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича фаол 16 кунлик лойиҳаси самарасига ҳам тўхталсангиз.

 Гендер асосидаги зўравонликка қарши фаол 16 кунлик ҳар йили 25 ноябрь – Aёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунида бошланиб, 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунига қадар давом этадиган глобал кампаниядир.

Фуқаролик жамияти бошчилигидаги кампания Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Бош котибнинг “UniTE” томонидан 2030 йилгача аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш ташаббуси орқали қўллаб-қувватланади. Бу йил БМТ 16 кунни “Бирлашинг! Aёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга инвестиция киритинг!” шиори остида ўтказилаётган тадбир бутун дунё бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам беришда барча манфаатдор томонларнинг муҳим роли ва саъй-ҳаракатини тан олади. БМТ Aёллар ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бюроси сифатида биз бутун кампания давомида ҳукумат, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ҳамкорлари томонидан аёллар ва қизлар, ёшлар, эркаклар ва ўғил болаларнинг овозини ҳамма жойда кучайтириш орқали амалга оширилган муҳим қадамларни алоҳида таъкидлаймиз.

Кампания бутун дунё бўйлаб етакчиларни аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича мажбуриятни бажаришга ва масъулиятни оширишга ҳам чақиради.

Aёллар ва қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида қандай ўрин эгаллайди?

  Умуман, Марказий Осиё мамлакатлари яхши ишламоқда. Айниқса, COVID-19 пандемияси туфайли гендер тенглк бўйича эришилган ютуқларни ҳисобга олсак, Ўзбекистонда ҳукумат томонидан аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш бўйича қонунчиликка ўзгариш киритилиб, муҳим қадамлар қўйилди. Бундан ташқари хотин-қизлар ва аёллар бошчилигидаги фуқаролик жамияти ташкилотлари саъй-ҳаракати кучайиши билан фуқаролик маконининг ўтган йилларга нисбатан кенгайиши кузатилмоқда. БМТ Aёллар ташкилоти сифатида биз мамлакатда гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқини кенгайтириш йўлида ишлаётган барча манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда “қўлни қўлга бериб” бу йўлда илдам одимлашга тайёрмиз.

ЎзА мухбири

 Гўзал Сатторова суҳбатлашди.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жерен Гювен Гюрес: Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш йўлида муҳим қадамлар қўйилди