Ўтаётган ҳафта дунё бўйлаб турли қизиқарли ҳодисаларга бой бўлди ва ўзига хос тарзда ёдда қолди.

Одатга кўра, эътиборингизга “Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали ҳафтанинг энг муҳим воқеалари қисқача тафсилотини суратлар ёрдамида ҳавола этамиз.

“Оскар”нинг бу йилги “Энг яхши иккинчи пландаги эркак роли” мукофоти соҳиби Ке Куан маросимда ўғиллари Леланд ва Холден билан бирга суратга тушаётган “Энг яхши эркак роли” совриндори Брендан Фрейзердан ортда қолди.

Франция ҳукумати парламентда пенсия ислоҳотига оид қарор қабул қилгач, минглаб одамлар Париж ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари кўчаларига чиқиб, норозилик билдирмоқда.

Покистоннинг асосий мухолифати етакчиси, собиқ Бош вазир Имрон Хон тарафдорлари Лаҳорда полиция билан тўқнаш келди. У лавозимда бўлганда давлат совғаларини сотгани бўйича айбловга ҳам дуч келган.

Малавида бир ой ичида иккинчи бор Африка жанубини қамраб олган “Фредди” тропик тўфони 200 дан кўп одамни ҳалок қилгани тасдиқланди. Тўхтовсиз ёмғир ва шиддатли шамол туфайли баъзи ҳудудларда алоқа узилиб қолган. Шу сабаб, қурбонлар сони ортиши мумкин.

2018 йил март ойида Рио-де-Жанейрода отиб ўлдирилган Мариэль Франконинг сурати Сан-Паулу шаҳридаги бинога ўрнатилди. Франко хоним полициянинг аҳоли гавжум жойларда тез-тез ўлимга олиб келадиган рейдларини танқид қилиб келган ва ҳарбийлаштирилган гуруҳларни қоралаган эди.

Буюк Британия молия канцлери Жереми Хант мамлакат иқтисодий лойиҳаларини Жамоатлар палатасига тақдим этишдан олдин рамзий Бюджет сумкаси билан суратга тушаётиб, оиласига қўл силкитди.

Калифорнияда бўронли қиш штатга кучли сув тошқини ва кўчкиларни олиб келди. Натижада минглаб аҳоли электр энергиясидан мосуво бўлди.

Дэниэль Маззей Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтган “Birdman” раллисида иштирок этмоқда. Ушбу мусобақада инсон кучи билан ҳаракатланувчи кичик самолётлар қатнашади.

“SpaceX”нинг янги авлоди “Starship” фазо кемаси кучли “Super Heavy” ракетасида 14 март куни Техас штатидаги Бока Чика учиш майдончасидан ҳавога кўтарилди.

Фаластинлик оила Ғазо сектори жанубидаги Рафоҳ шаҳридаги ўз уйи вайронаси ёнида ифторлик қиляпти.

Дмитрий Коцибайло номидаги алоҳида механизациялашган батальонга қўшилиш ҳаракатидаги кўнгилли ҳарбий машғулот ўтамоқда.

Чилининг Валпарайсо шаҳри фуқароси ёнаётган уйлар ёнидаги шахс оловни тезроқ ўчиришга чорламоқда.

“De Passiehoeve” ҳайвонларни қутқариш жамияти асосчиси, бельгиялик Венди Адриаенс аутизм, яъни руҳий тушкунликка чалинган беморларга ёрдам қилиб келади. Суратда у Калмоут шаҳридаги фермасида 6 ёшли туяқушни силамоқда.

16 март, Франция ғарбидаги Нормандия минтақаси. Денгизда тўлқин кузатилмоқда.

Индонезиянинг Ломбок ороли аҳолиси Непи куни олдидан ёвуз унсурларни тозалаш, бахтсизликдан узоқлашишга “ёрдам берувчи” оловли уруш анъанаси – “Перанг Апи”да қатнашмоқда.

Россиянинг Москва вилоятидаги сайлов участкасида аёл президентликка номзод учун овоз бермоқда.

Кемага ортилган “Concorde” супер товушли ракетаси Гудзон дарёси орқали Озодлик ҳайкали ёнидан ўтиб, Нью-Йоркдаги “Денгиз, ҳаво ва космос” музейига қайтмоқда.

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги деҳқон бозорида помидор сотаётган киши.

Буэнос-Айрес чеккасидаги Авелланеда шаҳрида ёққан кучли ёмғирдан сўнг юз берган тошқин пайти икки эркак фавқулодда хизмат ходимларини кутиб ўтирибди.

Гаити миллий полициясининг “Carrefour de l'Aeroport” бўлими олдида қуролли тўдалар томонидан ёқиб юборилган машиналар.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин пайшанба куни мамлакат танк бўлинмалари ўртасидаги ўқув машғулотида янги турдаги жанговар танкни шахсан ўзи синовдан ўтказди.

Келаси якшанбада хабарлашгунча!

Ўткир Мирзо тайёрлади. ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон ҳафта ичида: Тошқинда қолган Калифорния, сайловдаги руслар, танк ҳайдаган Ким Чен Ин