Рақамли технологиялар вазирлигида IT таълим уюшмаси қошида ташкил этилган IT Ladies ҳамжамияти томонидан қизлар ўртасида ўтказилган "IT Star" танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Асосий мақсад қизларнинг IТ соҳаси имкониятларини кенгайтириш, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган қизларни қўллаб-қувватлаш, ўзаро алоқа ўрнатиш ва тажриба алмашиш орқали қизларни рақамли технологиялар соҳасига кенг жалб қилишдан иборат.   Танловга республикамизнинг турли ҳудудларидан 700 дан ортиқ аризалар келиб тушди.  

Танлов натижаларига кўра, иқтидорли лойиҳа менежерлари, маркетолог, дастурчи, график дизайнер, IT рекрутер, фрилансер, IT соҳаси билан боғлиқ ҳар қандай йўналишда фаолият юритадиган касб эгалари 46 та номинацияда тақдирланди.

Ҳакамлар хайъати томонидан амалга оширилган баҳолаш жараёнида қизларнинг эришган ютуқлари, амалга оширган лойиҳалари долзарблиги, жамиятдаги фаолликлари инобатга олинди.

Тантанали маросим сўнгида IT соҳасининг етакчи экспертлари томонидан қизлар учун IT-соҳасидаги имкониятлар хилма-хиллиги,  ўқиш ва ишни уйғунлаштириш, бошқарув лавозимидаги аёлларнинг йўли ҳамда шахсий брендни ривожлантириш каби қизиқарли мавзуларда маърузалар қилинди.

Шунингдек, маросим доирасида Huawei компанияси Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари ўртасида ўтказиладиган навбатдаги “Seed for the Future — 2024” таълим лойиҳаси Ўзбекистонда бўлишини эълон қилди. Лойиҳа 2024 йилнинг август ойига мўлжалланган бўлиб, минтақадаги 15 дан ортиқ мамлакатдан 150 нафар талабаларни бирлаштиришга мўлжалланган.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT соҳасида фаолият юритаётган иқтидорли қизлар муносиб тақдирланди