Иқлим ўзгариши замонамизнинг асосий таҳдидларидан бирига айланган. Шу муносабат билан иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва унинг оқибатларига мослашиш бўйича зарур чоралар ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш муҳим аҳамият касб этади.

Яшил иқлим жамғармаси — бу БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси доирасида ривожланаётган мамлакатларнинг иқлим ўзгаришига мослашиш ва юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун яратилган халқаро жамғарма бўлиб, кам углеродли ва иқлимий барқарор ривожланишни молиялаштириш орқали иқлим ўзгариши масалаларини ҳал этишга қаратилган.   

Жамғарма ривожланаётган мамлакатларда иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартириш ҳамда ҳимояга муҳтож ҳамжамиятларнинг иқлим ўзгаришининг муқаррар оқибатларига мослашишига ёрдам бериш мақсадида 2010 йил Канкун шаҳрида 194 мамлакат ҳукумати томонидан ташкил қилинган. Бош қароргоҳи Жанубий Кореянинг Сонгдо шаҳрида жойлашган.   

Яшил иқлим жамғармаси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ушбу ташриф ЯИЖ билан ишлаш бўйича миллий мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилди.   

Ташриф доирасида делегация Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази билан биргаликда иқлим ўзгариши бўйича лойиҳалар портфелини тизимлаштириш ва кенгайтириш бўйича бир қатор стратегик муҳокамалар ўтказди. Шунингдек, Ўзбекистонда иқлим лойиҳаларини молиялаштириш бўйича мамлакат дастурини ишлаб чиқишнинг техник жиҳатлари ишлаб чиқилди.   

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ушбу дастур иқтисодиётнинг иқлим ўзгариши таъсирига энг заиф бўлган тармоқларидан саналган сув танқислиги, чўлланиш, чанг ва қум бўронлари, энергия самарадорлиги, ҳаво сифати ҳамда шаҳар ва ҳудудларнинг иқлим барқарорлигини таъминлаш учун молиялаштиришдан фойдаланиш имконини беради.     

Мулоқот жараёнида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган 2023 йилда Дубайда бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича БМТ доиравий конвенцияси (CОП-28) иштирокчиларининг 28-конференциясида эълон қилинган Мўйноқда иқлим технологиялари кўргазмаси марказини ташкил этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, мамлакат дастури Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 29-конференциясида тақдим этилиши кутилмоқда.   

Маълумот  ўрнида таъкидлаш лозимки, Жамғарманинг асосий мақсади иқлим лойиҳалари учун молиявий ресурсларни сафарбар қилишдир. Бугунги кунга қадар ЯИЖ бошқарувида 13,5 миллиард АҚШ доллари ва биргаликда молиялашда 51,9 миллиард АҚШ доллари мавжуд. Ушбу маблағлар ривожланган мамлакатлар томонидан иқлим ўзгариши таъсирига заиф ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш учун 100 миллиард АҚШ доллари миқдорида ажратилади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим ўзгариши бўйича лойиҳалар портфелини кенгайтириш бўйича муҳокамалар ўтказилди