Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари Боёвут туманида барпо этилаётган замонавий “Сирдарё – 2” электр станциясида бўлдилар. Бу ерда бошқарма бошлиғи Н. Салимжонов корхона мутасаддилари, қурилишда иштирок этаётган Франция, Япония, Туркия ва Хитой давлатларининг йирик компания вакиллари билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида юз фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилаётган, қуввати 1573 МВт бўлган замонавий буғ-газ электр станцияси лойиҳаси билан яқиндан танишилди ва хориждан олиб келинадиган товарларни тегишли божхона режимларига қисқа муддатда расмийлаштириш юзасидан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

[gallery-18775]

Шунингдек, бугунги кунда божхона органларида соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ахборот дастурлари, электрон хизматлар, мобиль иловалар амалиётга татбиқ этилгани ҳамда ушбу дастурий таъминотлар идора ва ташкилотлар билан интеграция қилингани бўйича маълумотлар берилди.

Божхона ходимлари хорижий инвесторлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда галдаги вазифаларни белгилаб олиб, иштирокчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб бердилар.

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвесторлар манфаати таъминланади