Жиззах вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, Сенатор Назира Мухторова иштирок этди. Иштирокчиларига Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат!” мономаркази фаолияти атрофлича таништирилди.  

Ушбу мономарказ Президентимизнинг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари асосида ташкил этилган бўлиб, марказнинг йиллик ўқитиш қуввати 1575 нафарни ташкил этади ва бир вақтнинг ўзида тингловчилар сони 490 нафарга мўлжалланган.

Мономарказ – Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 та, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан “World Skills” талаблари асосида 10 та касб йўналишлари бўйича ўқув устахоналарида, яна 1 та касбга “TIKA” маблағлари ҳисобидан тўлиқ жиҳозлаш ишлари амалга оширилган.

–Марказимизда ишсиз, банд бўлмаган аҳолини 4 та йўналиш бўйича 19 та касб-ҳунарга, 5 та хорижий тиллар, 3 та It соҳаси бўйича ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш курси ташкил этилган, – дейди Жиззах шаҳрида “Ишга марҳамат!” мономарказ директори Сарвар Мелиев. – Ўқиш 1 ойдан 9 ойгача давом этади. Ўқув машғулотлари бошқа таълим тизимидан фарқли ўлароқ, 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий тарзда олиб борилади.

Айни пайтда, мономарказда 728 нафар тингловчи таҳсил олаётган бўлиб, шундан 480 нафарини хотин-қизлар,248 нафарини эркаклар ташкил этади. Тингловчиларнинг 392 нафар йўлланма асосида, 336 нафари шартнома асосида ўқимоқда. Уларнинг 21 нафари ногиронлиги бўлган, 13 нафари “Аёллар дафтари”, 11 нафари “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган тингловчилар.  

Чарм пойабзал, нейл-стилист, эркаклар сартароши, алюмин, пластик профилларга ишлов бериш ва официант-батлер касбларида битта сменада дарс машғулотлари ташкил этилган. Ўқиш истагини билдириб навбатда турган фуқаролар 1547 нафарни ташкил этади. Шунингдек, 5 та рус, инглиз, корейс, япон, немис тиллари курсида 279 нафар тингловчи таҳсил олмоқда.

Ҳозирда, йирик иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида тингловчиларни бандлиги таъминланаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Хусусан, вилоятда фаолият юритаётган “BYD UZBEKISTAN FACTORY” ҳамда “ADM Jizzax” автомобиль заводларига техник соҳа битирувчилари танловлар асосида ишга қабул қилинган. Жорий йилнинг ўзида ушбу корхоналарга 88 нафар техник соҳа битирувчилари ишга жойлашди.

– Биринчи ярим йилликда вазирлик томонидан тасдиқланган график асосида 620 миллион сўм режа белгилаб берилган эди, – дейди мономарказ директори Сарвар Мелиев. – Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб бўш турган ошхона ва спорт зал биноларини ижарага бердик, иссиқхоналарга экинлар экилиб ҳосил олинмоқда. Амалда хизмат кўрсатиш 160 миллион сўм ва тингловчиларнинг шартномаларидан 422 миллион 400 минг сўм, ярим йилликда 582 миллион 400 минг сўм пул маблағлари ишлаб топдик ва бу борадаги белгиланган ярим йиллик режа 94 фоизга бажарилди.  

Шунингдек, марказда “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига номзодларни ўқитишни ташкил этиш учун ҳам рўйхат шакллантирилмоқда. Бунда ҳар бир тингловчининг шартнома суммаси 2 миллион 500 минг сўмни ташкил этиб, битта гуруҳга 24 нафар тингловчи жалб қилинади ва ана шу 1 та гуруҳдан келадиган тушум 60 миллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларга дахлдор ижтимоий муаммоларни ҳал этиш орқали камбағалликка барҳам беришга аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудларда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарларга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида қатор ижобий юмушлар амалга оширилди.

Тижорат банклари томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш истагида бўлган 6 минг 970 нафар хотин-қизга 140 миллиард 700 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар жами 1 минг 787 тани ташкил қилади. Хотин-қизлар ташаббуси билан ишга туширилган 72 миллиард 985 миллион сўмлик 1593 та лойиҳа ҳисобига 2 минг 571 та янги иш ўрни яратилди.

[gallery-18469]

–Жорий йилнинг 12 февраль куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган “Қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар”га бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ипакчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, жорий йилда пилла қурти боқиш орқали 36 минг 269 нафар хотин-қизларимизнинг мавсумий бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, вилоятимизда 36 минг 385 нафар аёлларимизнинг бандлиги 100,3 фоизга таъминлашга эришдик, – деди Назира Мухторова. – Келажакда олдимизда турган вазифалар бисёр. Жумладан, вилоятда 15 та кооперация ташкил қилиш орқали 885 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминлаш режалаштирилган. Йил якунига қадар эса 194 та микролойиҳалар ҳисобидан 410 та янги иш ўрни яратилиб, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилади.

Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб вазифа