Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Навоий вилоят филиали томнидан раҳбар ходимларнинг шахсий ривожланиш ва иш самарадорлигини ошириш, аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни маҳаллабай ташкил этишда натижадорликка эришиш масалаларига қаратилган семинар ташкил этилди.

– Бугунги кунда давлат бошқаруви соҳасида давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади, – дейди агентликнинг Навоий вилоят филиали бош инспектори Аброр Латипов. – Бунда давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини жорий этиш, баҳолаш мезонлари ва даврийлигини аниқлаш, баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланиш ва уларнинг мониторингини юритиш, натижаларни таҳлил қилиш, текшириш ва экспертизадан ўтказиш борасида долзарб масалаларни муҳокама қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда дастлаб ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш натижалари кўриб чиқилди. Бунда аҳоли ўртасида олинган ижтимоий сўровнома натижалари таҳлил этилди, белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришилмаганлик сабаблари танқидий мухокама этилиб тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Семинарда “Эйзенхауер жадвали” асосида иш режаларини шакллантириш ва вақтдан самарали фойдаланиш”, “Жамоани шакллантириш ва жамоа билан ишлаш” юзасидан тегишли маълумотлар берилди.

– Бугунги семинар ҳар жиҳатдан фойдали бўлди, – дейди Нурота тумани ҳокимлиги ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Хуршид Тўйчиев. – Айниқса, “Стресс ва уни бартараф этиш” мавзусида ўтказилган тренинг давомида стресс аломатлари, инсон фаолиятига салбий таъсири ҳақида, стресс профилактикаси юзасидан маслаҳатлар берилди.

Семинарда ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш натижалари кўриб чиқилди. Бунда аҳоли ўртасида олинган ижтимоий сўровнома натижалари таҳлил этилди, белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришилмаганлик сабаблари танқидий мухокама этилиб тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Абдували Бўриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимлик ходимлари муаммоларни бартараф этиши, ўзини назорат қилиши муҳим