Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг йўлларда бахтсиз ҳодисаларга учрашининг олдини олиш мақсадида бугунги кунда автомобиль йўлларида қоидалар бузилганини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиб бориш ҳаммамизга маълум.

Орамизда айрим ҳайдовчилар борки, қоида бузарлик оқибатида кўрсатилган жарималарни ўз вақтида тўламай келмоқда. Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Чортоқ тумани ҳудудий бўлими томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундириш борасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Жумладан, туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида 53 та жаримаси бор ҳайдовчидан қарздорлик тўлиқ ундирилди. Аниқланишича, ҳайдовчи ўзи бошқарувидаги транспорт воситасида гоҳида тезликни ошириб, гоҳида йўл чизиқларини босиб йўл ҳаракати қоидаларини бузиб келган. “Ҳеч ким кўрмаяпти”, деган хаёлга борган шекилли, машинасига қўлланилган жарималарни 60 кун ичида ҳам тўламаган. Сўнг, ҳужжатлар МИБ туман бўлими иш юритувига келиб тушган. 

Давлат ижрочиси томонидан ҳайдовчи қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган. Қарздорлик эса 18 миллион 300 минг сўмгача етиб борган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳайдовчи қарздорликни тўлиқ бартараф этди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчидан қарздорлик ундирилди