“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги ислоҳотларни амалга оширишда эксперт ёрдам кўрсатиш ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари ва институтлари билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Халқаро маслаҳат кенгаши аъзолари – Алфред Гузенбауер, Александр Квасневский ва Штефан Фюле Самарқандда бўлди.

Меҳмонлар Шарқ гавҳари бўлган шаҳардаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор масканларни томоша қилди. Шунингдек, кейинги йилларда ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва янги лойиҳалар билан танишди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев билан учрашувда Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни, хусусан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. 

А.Бобоев мазкур йўналишдаги йирик лойиҳалар, келгуси режалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, илм-фан, замонавий ахборот технологиялари ва саноат соҳасида Европа мамлакатлари билан ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади. Маслаҳат кенгаши аъзолари ушбу масалалар юзасидан ўз фикрларини билдириб, бу борада вилоятга кўмаклашишга тайёр эканликларини маълум қилишди. 

– Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Самарқанд азалдан турли миллат вакиллари тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшайдиган маскан бўлган, – деди Алфред Гузенбауер.

– Бу жиҳат айни кунларда бутун дунёда жуда муҳим аҳамиятга эга. Сайёҳлар Самарқанд ҳақида гап кетганда, аввало, аҳолининг меҳмондўстлиги ва самимийлигини эътироф этадилар ва шунинг учун ҳам улар яна ва яна бу ерга келишга ошиқадилар. Кейинги йилларда ҳудудда туризмнинг кенг ривожланаётганининг асосий омилларидан бири шу бўлса керак. 

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро маслаҳат кенгаши аъзолари Самарқандда