Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасида соҳада ҳамкасбларига ўрнак кўрсатиб ишлаётган бир гуруҳ ходимларга фидокорона меҳнати ва касбига садоқати учун чуқур миннатдорчилик билдирилди. Ўтган даврда мураккаб ёнғинларни бартараф этишда, фуқароларнинг ҳаёти ва моддий бойликларини асрашда жонбозлик кўрсатган жасур ёнғин қутқарувчилари пул мукофотлари билан тақдирланди.

Жорий йилда Наманган вилоятида ёнғин-қутқарув амалий спорти бўйича Ўзбекистон очиқ чемионати мусобақалари ўтказилиб, унда Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси терма жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллаб қайтган эди. Тадбирда терма жамоа аъзоларига ФВВ кубоги, вилоят ҳокимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва пул мукофотлари берилди.  

Шунингдек, тадбир давомида Ромитан тумани 13- ёнғин қутқарув қисми ҳамда Бухоро шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими 1-ёнғин қутқарув қисмига замонавий махсус ёнғин ўчириш автомобиллари топширилди.

Тақдирлаш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойи ходимлар тақдирланди