Давлатобод туманидаги “Навбаҳор” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни”га бағишланган тантанали маросимга моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари таклиф қилинди.

Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов Янги Ўзбекистоннинг янгиланишига салмоқли ҳисса қўшаётган заҳматли қурилиш ва қурилиш саноати фидойилари, соҳа фахрийларини касб байрами билан табриклаб, эзгу тилакларни билдирди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда юз бераётган беқиёс ижобий ўзгаришлар, маъмурчилик, аввало, қурувчиларнинг машаққатли иши натижаси мисолида яққол кўзга ташланади. Бинобарин, улкан қурилиш майдонига айланган вилоятда жадал суръатлар билан давом этаётган бунёдкорликни алоҳида эътироф этиш лозим.  

Давлатимиз раҳбарининг тармоқ тараққиётига қаратилган қатор фармон ва қарорлар ижроси қурилиш ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик асосида тизимни янада такомиллаштириш, шаҳарсозлик қоидаларига риоя этилишини техник назорат қилиш бўйича самарали тизимни шакллантириш, аҳолига сифатли уй-жой ва иқтисодиёт объектларини қуриш жараёнини тубдан яхшилаш имконини бермоқда.  

Эътиборлиси, Наманган вилоятида 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 3 триллион 580 миллиард 200 миллион сўмлик пудрат ишлари бажарилди. Бу эса 2023 йилнинг мос даврига нисбатан  352,1 миллиард сўмга кўп. Бугунги кунга қадар дастурлар доирасида 1 триллион 824 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 334 та объект фойдаланишга топширилди. Йил якунига қадар яна 630 та объектда 1 триллион 254 миллиард сўм миқдорида қурилиш ишлари бажарилади.

Тантанали тадбирда, ўз иш фаолияти давомида юқори самарадорликка эришаётган бир қатор қурилиш, лойиҳа, пудратчи, буюртмачи ташкилотлар, автомобиль йўллари, сув таъминоти ва канализация қурилиши муассасалари ҳамда уларнинг фидойи ишчи-хизматчилари вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

– Йигирма йиллик иш тажрибасига эга бўлган ташкилотимизни “Энг яхши намунали кўп қаватли уй-жой қурувчи пудратчи” сифатида эътироф этилганидан хурсанд бўлдик, – дейди Наманган туманидаги “Degrez qurilish savdo sanoat servis” масъулияти чекланган жамият раҳбари Собиржон Абдуазизов. – Кейинги йилларда шаҳарсозлик тубдан ривожланиб бораётгани ҳамда аҳолининг уй-жойларга бўлган эҳтиёжи ошаётгани биз қурувчиларни масъулият билан ишлашга чорламоқда. 110 кишилик жамоамиз ўтган 2023 йилда Давлатобод туманидаги Юксалиш маҳалласида 192 хонадондан иборат иккита 16 қаватли уй барпо этган бўлса, айни кунларда мазкур массивда яна ҳар бири 96 хонадондан иборат учта 16 қаватли уй барпо этмоқдамиз. Аҳолига ипотека кредити ва субсидия асосида тақдим этиладиган, 22 миллиард сўмлик қийматга эга бўлган мазкур замонавий уйларни мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамига тўёна сифатида фойдаланишга топшириш арафасидамиз.

Таниқли эстрада хонандалари ва ёш санъаткорлар ижросидаги концерт дастури байрам тадбирига кўтаринки завқ бағишлади.

Оқилхон Дадабоев, Хотамжон Мамадалиев (сурат), ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидойи қурувчилар шарафланди