Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, якунда олтин медаль соҳибига айланган фарғоналик ўғлонлар – Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновлар Фарғонада тантанали тарзда кутиб олинди.

Фарғона халқаро аэропортида Олимпиада чемпионларини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, сектор раҳбарлари, спорт ва меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик ва спорт ишқибозлари гулдасталар билан қарши олдилар. 

Вилоят ҳокими Х.Бозоров ва сектор раҳбарлари чемпионларни олқишлар экан, уларни камолга етказган, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муносиб шарт-шароит яратиб берган ота-онасига ва яқинларига, уларнинг мураббийларига чуқур миннатдорлик билдирдилар.

[gallery-18704]

– Асадхўжа ва Лазизбекнинг ютуғи – барча фарғоналикларнинг, спортсевар ёшларимизнинг ютуғи. Вилоятимиз тарихида биринчи Олимпиада чемпионлари етишиб чиқиши минглаб ёшларнинг ҳаётини ўзгартириб юборди, дейиш мумкин. Зеро, кимдир билими билан, кимдир касб-ҳунари билан, яна кимдир спортдаги маҳорати билан Ватанимиз шуҳратини оламга танитяпти. Истаймизки, бундай ютуқлар бардавом бўлсин, – деди вилоят ҳокими. – Жорий йилнинг 28 август– 8 сентябрь кунлари Парижда XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ҳам ўтказилади. Матонатли ва иродали спортчилар ўртасида ташкил этиладиган тўрт йиллик ўйинларнинг бу галги баҳсларида мамлакатимизнинг 65 нафар спортчиси 9 та спорт тури бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Қувонарлиси, улар орасида вилоятимиз параспортчилари ҳам бор. Биз уларга омадлар тилаймиз, чемпионлар сафи ортишига тилакдошмиз. 

Чемпионларни кутиб олиш маросими чинакам байрамга айланиб кетди. Ахир, Олимпиада чемпиони ҳар куни ва ҳар жойда ҳам туғилавермайди. Уларнинг такрорланмас ютуғи барча фарғоналиклар қалбига ғурур-ифтихор бағишлади. Ҳар иккала боксчи карнай-сурнай садолари остида вилоят раҳбариятининг совғаларини қабул қилиб олди. Шаҳар кўчалари бўйлаб тантанали юриш маросими ҳам ўтказилди. Уларни Фарғона аҳли олқишу қарсаклар билан кутиб олди.

– Энг аввало, ота-онамга таъзим қиламан, – деди Асадхўжа Мўйдинхўжаев. – Шу кунга етиб келишимга, шон-шуҳрат қозонишимга улар сабабчи. Қолаверса, устоз-мураббийларимга, ҳамма-ҳаммангизга минг раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз, қайғурганингиз, интизор бўлиб кутганингиз учун ташаккур. Ишонтириб айтаманки, сизларни ҳали кўп марта хурсанд қиламан.

Маълумот учун, кеча юртимизга қайтиб келган халқаро Олимпиада қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олиниб, совриндорларга Президент совғалари топширилди. Хусусан, олтин медаль соҳиби бўлган Асаджўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновлар ҳам 200 минг АҚШ доллари, Tahoe автомобили, 2 қаватли коттеж билан тақдирланди.

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналик чемпионлар тантанали кутиб олинди