Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши  вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация Туркияда бўлиб ўтган “Zero Waste” халқаро форумида иштирок этди.

Чиқиндисиз ишлаб  чиқариш,  уларни қайта ишлаш ва барқарор ривожланиш тамойилларини илгари суриш мақсадида ташкил этилган тадбир БМТ расмийлари, турли мамлакатларнинг вазир,  эксперт, тадбиркор, илмий ва  ижтимоий доира вакилларини бир жойга жамлади.

Анжуманда Ўзбекистон делегацияси “Zero Waste – глобал мажбуриятлар”  кўргазмаси билан танишиб, мазкур концепцияни ривожлантиришга бағишланган ялпи мажлисда иштирок этди. 

Тадбир доирасида вазир Азиз Абдуҳакимов БМТ Тараққиёт дастурининг  аҳоли пунктлари  бўйича ижрочи директори Анаклаудия Россбах, АҚШнинг Колумбия  университети  профессори  Джеффри Сакс, Туркия атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Мурат Курум ҳамда Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли билан учрашди.

Музокараларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳаморликни кенгайтириш, “яшил” технологияларни жорий этиш, ердан барқарор фойдаланиш ва илмий тадқиқотлар алмашишувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

Мамлакатимиз делегацияси форумда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш,  муқобил энергия  манбаларига ўтиш ва  чиқиндиларни қисқартириш бўйича миллий дастурларни тақдим этди. Иқлим бўйича мажбуриятларни амалга ошириш ва  табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тамойилларини илгари суришга қаратилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида