Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Саудия Арабистони “Тонг” нашрида Бухоро шаҳри иккинчи халқаро фестивалга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан, жорий йил 3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали бўлиб ўтиши, анжуманнинг аосий мақсади халқ амалий санъати анъаналарини ривожлантириш, ноёб намуналарни тарғиб этиш, айни йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш орқали халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик риштасини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқани кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касбий анъана ва ҳунармандлик мактабларини сақлаш, қайта тиклаш ҳамда минтақа туризм салоҳиятини янада оширишдан иборат экани таъкидланган.

Фестиваль веб-сайти – handicrafters.uz такомиллаштирилгани, миллий ҳунармандлик тарихи, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот жойлаштирилгани қайд этилган.

Феварль ойида фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлардан зардўзлик ва заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, маҳоратли ҳунармандлар, амалий санъат усталари, соҳа олимлари ҳамда мутахассислари, фахрий меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ушбу сайт орқали онлайн тарзда Ташкилий қўмитага ариза топшириши ва рўйхатдан ўтиши бошлангани урғуланган.

10 апрель куни рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди. Дастлабки маълумотга кўра, 70 давлатдан 200 га яқин киши фестивалда қатнашиш истагини билдирган. Энг муҳим тадбирлардан бири – илмий-амалий конференцияга 7 давлатдан 7 маърузачи, 40 нафар нуфузли меҳмон рўйхатга олинган.

I Халқаро заргарлик ва зардўзлик фестивали ҳам 2022 йил 21-24 май кунлари Бухорода ташкил этилганди. Илк анжуманда республикамизнинг барча ҳудудларидан 288 ҳунарманд – 110 заргар, 37 зардўз, 44 каштадўз, 97 нафар бошқа йўналишда фаолият олиб бораётган ҳунарманд иштирок этган. 58 давлатдан 221 хорижлик – 112 ҳунарманд, 9 фахрий ва 4 нафар юқори мартабали меҳмон қатнашган.

Ўшанда Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саъд Ал-Қаддумий қадим Бухоро шаҳрига Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилгани тўғрисидаги сертификатни топширган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё нигоҳида II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали