Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтган халқаро турнирнинг жамоавий баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
“Евроосиё ўйинлари”нинг жамоавий баҳслари катта доира йўналишида Бекзод Қурбонов, Хуршидбек Олимжонов, Аъзам Толиббоев ва Умид Комиловдан иборат жамоамиз кумуш медаль билан тақдирланди. Мусобақанинг кичик доира йўналишида Баҳромжон Ғозиев, Бекзод Қурбонов, Оқил Собиржонов ҳамда Хуршибдек Олимжоновдан ташкил топган термамиз шоҳсупанинг иккинчи ўрнидан жой олди.

Мазкур икки йўналишда Россия терма жамоаси олтин, Қирғизистон термаси эса бронза медалига эга чиқди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, мусобақанинг илк кунида чавандозларимиз 1 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза, жами 5 та медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА