ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида ҳам Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи тест шаклида бўлиб ўтди.
Математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа вақт ажратилди.
Инглиз тили фанидан грамматика ва матн билан ишлаш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилди.
Президент мактабининг имтиҳон жараёнлари агентлик вакили Мери Жейн Рейс томонидан назорат қилинди. Шунингдек, Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш ушбу ташкилот томонидан амалга оширилади.
[gallery-18465]
Имтиҳонда жами 482 нафар ўқувчи иштирок этди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА