_

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форуми иштирокчиларига табриги эълон қилинган. Газетада Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келганлиги тўғрисида хабар берилади. “Ўзгараётган дунёда инсон ҳуқуқлари истиқболи ва барқарор ечимлар”, “Миллий қаҳрамонларимизнинг руҳий қуввати”, “Юқори даражадаги учрашувлар икки халқ фаровонлигини таъминлашга катта ҳисса қўшади”, “Маҳалла бурунгидек маълумот берувчи маскан эмас” каби мақолалар, саҳифаларида янги Ўзбекистон манзаралари, миллий қадриятлар, ўлмас анъаналар акс этган.

“Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форуми иштирокчиларига табриги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг 13 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келганлиги тўғрисида хабар эълон қилинган. “Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми дунё миқёсида тажриба алмашишга замин яратди”, “Ўзбекистон – ЖСТ: устувор вазифалар белгилаб олинди”, “Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда”, “Тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотувчилар ва импорт қилувчиларга қандай чоралар қўлланади?” каби мақолалар ўқувчи эътиборидан четда қолмайди. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Феннинг “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюси ўзбек-корейс халқлари ўртасидаги ҳамкорлик, дўстликка бағишланади.

“Jadid”нинг бугунги сонида Муяссар Иброҳимованинг Ўзбекистон Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор, физика-математика фанлари доктори, академик Шавкат Аюпов билан “Математика масалани ҳаётдан олади ва уни математик усуллар билан ечиб, амалий равишда ҳаётга қайтаради” номли суҳбати эълон қилинган. “Математика четдан қараганда мураккабдек туюлади, аслида бундай эмас” дея суҳбатни бошлайди олим.  Суҳбатдан, албатта, баҳраманд бўлинг. “Ота юрт меҳригиёси”, “Калтакнинг иккинси учи”, “Шундай фильм яратса бўлар экан-ку!”, “Хира тортмаган уфқ”, “Меҳрнинг ҳам меъёри бор” каби мақолаларда ўқувчи учун нозик ишоралар бор. “Jadid” сизни ўзликни англашга чорлайди...

Адолат”да бир қатор яхши мақолалар эълон қилинган. “Ўзбекистон – Туркия: ҳамкорликнинг янги босқичи”, “Замонамизнинг забардаст зиёлиси”, “Тараққиёт йўлидаги тўсиқ”, “Илм харитасини мукаммал эгалланг...” “Ормогоҳлар мавсумга шайми?”, “Савдогар ниқобидаги фирибгар”каби саҳифаларда инсон ва жамият, ўзгаришлар, саволлар ва ўз нафсига қул бўлиб қолаётган баъзи замондошларимиз ҳақида сўз боради.

“Vatanparvar”даги “Ватан сарҳадлари мардлар қўлида”, “Ҳарбий хизматчиларда лидерлик хислати”, “Болаларимиз халқ ўйинлари билан улғайсин!”, “Фитратнинг лойиҳаси ва Туркистонга келган икки қўмондон”, “Ғалвир сувдан кўтарилмоқда”, “Ота изидан”, “От – йигитнинг қаноти”, “Форобийнинг идеаллари” каби ўнлаб мақолаларда ҳаётга, Ватанга бўлган самимий муҳаббат борлигини ҳис этасиз.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...