Миллий ўзбек кино санъатини ривожлантириш, замон талаблари асосида равнақ топтириш, ўлмас киноларимиз намуналарини сақлаб қолиш долзарб масалалардан биридир. Бу борада 2005 йилда “Ўзбекистон Миллий кинофонди” давлат муассасаси ташкил этилган бўлиб, у мамлакатимиз кино меросини сақлаш, тиклаш ва рақамлаштириш билан шуғулланиб келмоқда.

Бугунги кунда фонд сақловида 1 минг 500 дан ортиқ электрон форматдаги фильмлар, 9 минг 500 дан зиёд кинотасмалар ҳамда юзлаб ҳужжатли ва анимацион фильмлар мавжуд бўлиб, улар миллий кино санъатининг ноёб бойлиги ҳисобланади.

Аммо, бугунги кунда уларни сақлаш билан боғлиқ айрим муаммолар сабабли фонддаги фильмларнинг катта қисми физик бузилиш хавфи остида турибди. Бу эса кинофонд фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш ва инфратузилмани тубдан янгилашни тақозо этади.  

“Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда “Ўзбекистон Миллий кинофонди” ҳамкорлигида Ўзбекистон Кинематография агентлигида ўтказилган миллий кино меросини сақлаш ва рақамлаштириш мавзуидаги давра суҳбатида айни масалаларга эътибор қаратилди.

Тадбирда миллий кино меросини сақлаш, тиклаш ва рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбирда соҳа мутахассислари фонддаги мавжуд кино санъати дурдоналарини сақлаш ва рақамлаштириш борасида бир қатор аниқ таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, архив фильмларини рақамлаштириш ва тиклаш лабораториясини ташкил этиш орқали хорижий тажриба асосида замонавий сканерлаш ва реставрация ускуналари жорий этилиши керак. Бу орқали ҳар йили 50-60 та фильм рақамлаштирилиб, беш йилда барча кинотасмалар рақамли форматга ўтказилади.

Ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ҳам муҳим ҳисобланади ва бу билан барча кино, фото, аудио ва ҳужжатлар электрон каталогга киритилиб, Кинематография агентлиги ахборот тизими билан интеграция қилинади. Шунингдек, сақлаш инфратузилмасини модернизация қилиш, кадрлар малакасини ошириш ва бу борада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, “Архив фильмлар зали”ни ташкил этиш бўйича ҳам ташаббуслар билдирилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Кинематография агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Партия вакиллари ЎзМТДП сайловолди дастурида кино санъатини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича бир қатор ташаббуслар илгари сурилганини қайд этди. Шу билан бирга, миллий кино санъати намуналарини сақлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, илмий қўллаб-қувватловни ошириш зарурлигини таъкидлади.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кинофонддаги фильмларнинг катта қисми физик бузилиш хавфи остида