Бугун Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Алп Эр Тўнга авлодлари – Қорахонийлар: Туркий дунё ва Ислом олами Қорахонийлар даврида” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туркий давлатлар ташкилоти, Тошкент халқаро университети ҳамда Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур анжуман туркий халқлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Қорахонийлар даврига оид тарихий-маданий меросни кенг тарғиб этиш ва ўша давр билан боғлиқ масканларни “Табаррук зиёрат” лойиҳасига киритиш мақсадини кўзлаган.

Конференцияда ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева, ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, TURKSOY Бош котиби Султон Раев, Туркий академия президенти Шаҳин Мустафаев, шунингдек 50 дан ортиқ университет раҳбарлари, юздан зиёд олим иштирок этди.

Мунозара давомида Қорахонийлар даврининг сиёсий, маданий, диний ва илмий жиҳати, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Яссавий сингари мутафаккирлар мероси, Қуръоннинг туркийга илк таржималарининг аҳамияти мавзулари диққат марказида бўлди.

Учрашув доирасида “Табаррук зиёрат лойиҳасини ривожлантириш ва Алп Эр Тўнга мероси” мавзусида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4jYP53PVSFA" title="Qoraxoniylar davriga sayohat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё,

Ойбек Давронов (видео),

Носиржон Хайдаров (фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорахонийлар даврига саёҳат (+видео)