Йўл-йўлакай

Бозорлар озода ва кўркам бўлса, бундан сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам мамнун бўлади. Олган маҳсулотига рози бўлиб кетади. Аммо Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани марказидаги озиқ-овқат деҳқон бозори ҳақида бундай деб бўлмайди. 

Туманда хизмат сафари билан юрарканмиз, йўл-йўлакай бозор олдидан ҳам ўтдик. Мухбир эканимизни билган аҳоли вакиллари бозор орқасидаги чиқинди тўпланадиган жойнинг аянчли аҳволи ҳақида айтиб қолди. 

Маълум бўлишича, туман марказидаги ушбу бозор “Истиқлол озиқ-овқат деҳқон бозори” деб юритилади. Унинг орқасидаги чиқинди тўпланадиган жой ёндош Бунёдкор маҳалласидаги Амир Темур ёпиқ кўчасида жойлашган. Чиқинди тўпланадиган жойнинг антисанитария ҳолати кўча бўйлаб жойлашган аҳоли вакиллари учун, айниқса, ёз ойларида жуда ноқулайлик туғдирмоқда. Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашарканмиз, қуйидагиларни маълум қилди. 

– Уч-тўрт кунда олиб кетишади, унгача чиқинди уюми йиғилиб кетади, қўланса ҳид тарқатади, – дейди шу ерда яшовчи Исмигул Элматова. – Уйимизга меҳмон чақира олмаймиз. Ҳидига туриб бўлмайди. Ошхоналар ҳам ювиндисини шу ерга тўкишади. Ҳар бир бозорнинг ўз контейнери бўлсин.

– Мана шу ерда савдо қиламан, – дейди Гулчеҳра Қосимова. – Чиқиндихона илгари яхши эди. Орқадан маҳаллий бойлар янги бозор очишган. Улар ҳам чиқиндисини шу ерга олиб келади. Нафас олиш жуда қийин. 

– Ёнимизда деҳқон бозори жойлашган. Орамизда қисқагина кўча бор. Мана шу ерда бозорнинг чиқиндихонаси ташкил қилинган. Чиқиндихона ачинарли аҳволда. Сабаби битта бу бозор эмас. атрофдаги қўшимча шахсий бозорлар, ошхоналардан чиқиндиларни олиб келиб тўкишади, – дейди Абдурауф Ўринов. – Ювиндиси дарвозамизнинг олдигача оқади. Айниқса, ёз кунларида ҳидига умуман туриб бўлмайди. Чивин, пашша кўпайиб кетади. Юқумли касалликлар чиқиб кетишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шу маҳаллаларда туғилганимдан буён яшайман. Ёшим 60 га яқинлашди. Чиқиндихона ташкил қилинганига ҳам ўн йиллар бўлди, лекин илгари бу аҳволда эмасди. Бу аҳволга келганига бир- икки йил бўлди. Биз кўп мурожаат қилдик. Туман ҳокимлигига, СЭСга, Экологияга ҳам мурожаат қилганмиз, лекин ечим бўлмаяпти. Илтимосимиз, шу чиқиндихонани бошқа жойга кўчиришсин. Биз азият чекяпмиз, ахир.

Аҳолининг ёзғирганича бор. Биз борган пайтда чиқиндини олиб чиқиб кетишган экан, лекин шундай бўлсада, ундан тарқалаётган ҳидга туриб бўлмайди. 

Суриштирувни давом эттириб, бозор маъмуриятини чақиртирдик ва уларнинг ҳам фикрларини тинглаб кўрдик.

– Бозорнинг бизга тегишли қисми 80 сотих ва бу чиқинди тўпланадиган жой ҳақиқатда бизга қарашли, – дейди “Истиқлол озиқ-овқат бозори” МЧЖ бош назоратчиси Шерзод Эшмуродов. – Қолган икки гектари бошқа тадбиркорларга ўтиб кетган. Улар ҳам бозор ташкил қилган ва чиқиндисини шу ерга олиб келиб тўкишади. У бозордан давлатга солиқ ҳам, чек ҳам тўланмайди. Уларга чиқинди контейнери қўйиб берилишини сўраймиз. Ўзимизнинг чиқиндимизни ўзимиз тартибга соламиз. Бошқа эътирозимиз йўқ. Бу мусорхонанинг қурилганига 10 йил бўляпти. Икки йилдан буён янги бозор ташкил қилингани ҳисобига шу аҳволга келиб қоляпти. Аҳолининг мурожаатига келсак, кўпчилиги дарвозасининг олдидан дўкон очиб олган. Йўлакда савдо қилади. Шундоқ ҳам тор кўчани баттар тирбанд қилади. Мана ичкарида расталаримиз бор. Ўша ерга кириб савдо қил, десанг кирмайди. “Тоза ҳудуд” билан шартномамиз бор. Фақат бозор куни ишламайди. Қолган кунлар тозалаб кетади. 

Бошқа жойлардан келиб чиқинди ташлаётган бўлса, камера ўрнатиб, нега таъсирчан чора-тадбирлар кўрмайсиз, сўраймиз масъулдан.

– Камера ҳам ўрнатиб кўрдик, – дейди бозор масъули. – Лекин камераларимизни ўша бозор вакиллари узиб кетишади. Ҳеч ким қизиқмаяпти, уларни тартибга солиб бўлмаяпти. Чиқинди билан қизиқаётганимизни эшитган шекилли, туман “Тоза ҳудуд” ташкилотидан ҳам вакиллар келиб қолишди. Уларнинг фикрлари билан қизиқдик. Ушбу чиқинди тўплаш жойи неча кунда тозаланади, бошқа жойга кўчиришнинг имкони йўқми, каби саволлар билан мурожаат қилдик. 

– Келишилган ҳолда ҳафтасига 4 марта тозалаймиз, – дейди “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилоти масъули Дониёр Бозоров. – “Истиқлол” бозори билан шартномамиз бор. Масъулият бозорда, биз фақат тозалаб кетамиз. Камерал назорати бор дейишган. Назорати вазифамизга кирмайди. Тўлса, бозор маъмурияти хабар қилади, шунга кўра ташиб кетамиз. Агар жой топиб мана шу жойга қўйиб беринглар, деса, биз қўшимча контейнер қўйиб беришимиз мумкин. Ҳозирги турган жойига ҳам ҳар доим кира олмаймиз. Эрталаб келсангиз, машиналар тирбанд бўлади. Олишга қийналамиз. Айланадиган жойи йўқ. 

Хўш, бу масалага экология ходимлари нима дейди. 

– Деҳқон бозоридаги чиқинди тўпланадиган жой бозорга қарашли ва ўзлари масъул, – дейди Яккабоғ туман экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи Яшнар Жумаев. – Бозорнинг кенгайиши, қўшимча савдо расталарининг кўпайиши ҳисобига чиқиндилар бироз кўпайган. Шундай бўлса ҳам олдинроқ ўрганиб қўшимча чиқинди контейнерлари ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берганмиз. Аҳолининг саломатлигига таъсир кўрсатадиган даражада бўлса, буни ўрганиб чиқиб, тегишли чоралар кўрамиз. Лекин шу кунгача, чиқинди бўйича мурожаат тушмаган. Масъул ходимларимиз ишлаяпти. 

[gallery-25584]

Хуллас, бозор маъмурияти ноқонуний бозор ва савдо расталари кўпаяётгани ҳисобига аҳвол шу ҳолатга келган деса, экология, СЭС каби ташкилотлар чиқинди тўпланадиган жой бозорга қарашлилигини айтиб, ваколатига кирмаслигини таъкидлайди. “Тоза ҳудуд” эса чиқиндиларни вақтида олиб кетаётганини иддао қилади. Аммо муаммо ҳамон муаммолигича қолмоқда. Чиқиндихонага яқин яшайдиган аҳоли унинг қўланса ҳидида яшашга мажбур бўлмоқда. 

Наҳотки, 2 гектарлик майдонда битта ноқонуний бозор ташкил қилинадию туман раҳбарларининг бундан хабари бўлмайди. Уларнинг нега “жим” тургани ажабланарли. Ўйлаймизки, масъуллар ушбу масалага эътибор қаратади ва муаммони бартараф этади.

Ўлмас Баротов,

 Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Назоратсиз қолган бозор ва унинг чиқиндихонаси