Beeline Uzbekistan Лондонда бўлиб ўтган нуфузли Global Procurement & Supply Chain Awards 2025 мукофотида глобал даражада ғалаба қозонди. Шунингдек, компания Procurement Success Awards 2025 (Шанхай) халқаро мукофотида ҳам ғолиблар қаторида жой олди, бу эса унинг етакчилик мақомини мустаҳкамлаб, ҳамкорлар ва етказиб берувчилар билан ишлашдаги юқори стандартларини тасдиқлади.
Global Procurement & Supply Chain Awards 2025 — бу харидлар ва таъминот занжири соҳасидаги энг нуфузли халқаро мукофотлардан бири бўлиб, энг яхши жаҳон амалиятлари, инновациялар ва бизнеснинг муҳим ютуқларини эътироф этади. Бу йил бутун дунёдан 300 дан ортиқ аризалар тўпланди. Beeline Uzbekistan — Марказий Осиёдан Global Procurement & Supply Chain Awards мукофотига сазовор бўлган биринчи ва ягона компания бўлди.
Beeline Uzbekistan учта муҳим йўналишда эътироф этилди:
• Partnership Award — Ғолиб
Мукофот компания даражасида ҳам, харид жараёнлари соҳасида ҳам ваколатлар моделини жорий этиш лойиҳаси доирасида ҳамкорлар ва етказиб берувчилар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатларни самарали йўлга қўйгани учун топширилди.
• Supplier Diversity Award — Ғолиб
Мукофот SIM-карталарни мамлакат бўйлаб, айниқса, ҳаракатланиш имкониятлари чекланган шахслар учун қулай етказиб беришни таъминловчи лойиҳа учун берилди.
• Social Impact Award — Юқори баҳоланган
Компания жамият учун муҳим ва барқарор ташаббусларни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Шунингдек, компания харидлар соҳасидаги “Оскар” деб эътироф этиладиган Procurement Success Awards 2025 (Шанхай) мукофотига ҳам сазовор бўлди. Beeline Uzbekistan бу мукофотни Diversity & Inclusion Award йўналишида қўлга киритди — инклюзия тамойилларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорлар ҳамда етказиб берувчилар орасида хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳалари учун. Компания бу ютуққа Lenovo, Schneider Electric, Siemens, Adidas, L’Oréal, Danone, Samsonite, Bayer, Shell ва бошқа гигантлар қаторида эришди.
«Икки нуфузли мукофотдаги ғалаба биз учун нафақат халқаро даражада эътироф, балки ривожланишимиздаги муҳим босқичдир. Биз Марказий Осиёда шаклланган амалиятлар глобал етакчилар лойиҳалари билан бемалол рақобат қила олишини ва жаҳон профессионал ҳамжамиятидан энг юқори баҳолар олишини исботладик», — деди Азизбек Расулов, Beeline Uzbekistan харидлар, контрактлар ва логистика хизмати раҳбари.

Beeline Uzbekistan ҳақида
Beeline Uzbekistan ("Unitel" МЧЖ) 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб ушбу савдо белгиси остида рақамли оператор сифатида фаолият юритиб келмоқда. Компания мамлакатдаги йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб, Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган. 2 000 дан ортиқ ходимга эга Beeline Uzbekistan Top Employer 2024 ва 2025 сертификатига сазовор бўлган.
Beeline Uzbekistan VEON Group таркибига киради. VEON 2006 йилдан буён Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига 1,6 млрд АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган.
VEON – 150 миллиондан ортиқ алоқа хизмати мижозлари ва тахминан 120 миллион ойлик фаол рақамли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатаётган рақамли оператордир. Компания дунё аҳолисининг 6% дан ортиғи истиқомат қиладиган 5 мамлакатда фаолият юритади ва технологияларга асосланган хизматлари орқали инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб, иқтисодий ўсишга ҳисса қўшмоқда. VEON бош қароргоҳи Дубайда жойлашган бўлиб, акциялари NASDAQ биржасида сотилади. Батафсил маълумот: www.veon.com
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan