Ватанимиз тарихидаги 3 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1502 йил (бундан 523 йил олдин) – тарихчи олим Абдулаҳад Муҳаммаджоновнинг маълумот беришича, Шайбонийхоннинг Зарафшон дарёсида қурган сув айирғич кўприги шу куни қуриб битказилди. Камолиддин Биноийнинг “Шайбонийнома” асарида ёзилишича, ҳижрий 908, милодий 1502 йилда Шайбонийхон Бухородан Самарқандга қайтар экан, шаҳарга кириш олдидан лашкарлари билан Кўҳак (Зарафшон) дарёсининг ўнг соҳилига тушади. Чўпонота яқинида Зарафшон дарёси устига қурилган қадимги кўприк бузилиб кетган бўлса керак, Зарафшондан ўтиш ниҳоятда мушкул бўлади.

Бу аҳволни кўрган Шайбонийхон давлатнинг олий мансабдорларидан бири – меҳтари олийга янгидан кўприк қуриш тўғрисида фармон беради. Қурилишга унинг барча лашкари сафарбар этилади. Тош ва шох-шаббалардан катта-катта қорабуралар (фашиналар) ясаб, Зарафшонга тўғон ўрнатиш ва дарё оқимини тўсиш билан банд бўлган қўшин ҳарчанд зўр бериб ҳаракат қилмасин, барибир дарёни боғлай олмайди. Бу ишнинг тепасида турган Шайбонийхон Самарқанддан муҳандислар (лойиҳа тузувчи меъморлар) чақиртиради. 

Муҳандислар дарёни боғлаш йўлини белгилаб, унга қуриладиган иншоотнинг тарихини чизиб берган бўлсалар керакки, тўғон ўрнатилиб дарё боғлангач, бир ой мобайнида 908 ҳижрий йили раббиул аввал ойининг охирги куни, яъни 1502 йил 3 октябрь – душанба куни кўприк қуриб битказилади. Афсуски, Шайбонийхон томонидан Зарафшон дарёсига қурдирилган бу сув айирғич кўприкдан бизнинг давримизгача фақат биргина равоғи сақланган. Шунинг учун ҳам ҳозирча унинг катта-кичиклиги ва неча равоқдан иборат бўлганлиги аниқ маълум эмас.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Хива хони Асфандиёрхон ўлдирилгач, унинг акаси (баъзи манбаларга кўра укаси) Саид Абдуллахон Жунаидхон томонидан Хивага хон қилиб кўтарилди. У жисмоний жиҳатдан заиф ва иродасиз бўлиб, Хива хонлигидаги барча ишларни амалда ясовулбоши Давлатмурод махрам орқали Жунаидхон бошқарган. 

Хива хонлиги қизил аскарлар томонидан босиб олингач, Хиванинг охирги хони Саид Абдуллахон 1920 йил 2 февралда тахтдан воз кечишга мажбур бўлди ва илтимосига кўра, у Хивада қолдирилган. Бироқ, 23 июнда кўтарилган исёндан кейин, бу исёнга алоқаси бўлмаса ҳам Саид Абдуллахон ва унинг ҳарами, яқин қариндошлари ва бошқалар Хоразм республикасидан бадарға қилинди. Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида қайд этилишича, у дастлаб Москвадаги қамоқхоналарга ташланган. 1923 йилда Саид Абдуллахон ва унинг авлодлари Украинанинг Екатеринослав губернясига сургун қилинган. У сургунликда 10 йил яшаган. Сўнгра касалланиб, вафот этган. 

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – тарихчи Дилшод Камоловнинг қайд этишича, Тошкент шаҳрида Олий ҳуқуқшунослик курси иш бошлади. Курсга 125 тингловчи, шу жумладан, 100 нафар маҳаллий ва 25 нафар европалик аҳоли вакиллари қабул қилиш мўлжалланган эди. Кейинчалик курс ётоқхонаси 60 ўринга мўлжалланганлиги ҳамда маблағнинг камлиги сабаб 60 тингловчи имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинди. Вилоятлар бўйича тақсимлаганда Сирдарёдан 22, Еттисувдан 8, Самарқанд ва Фарғонадан 10 нафардан, Туркман вилояти ва Амударё бўлимидан 5 нафардан тингловчи қабул қилинган эди.

1943 йил (бундан 82 йил олдин) – Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тўҳтасин Мирзаев Днепропетровск вилояти, Верхнеднепровск туманидаги Мишурин Рог қишлоғи учун бўлган жангда алоҳида жасорат кўрсатди. У 1943 йил 20 декабрда Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги таълим, фан ва маданият масалалари бўйича (ЮНЕСКО) домий ваколатхонаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. 

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги хоннинг фожиали тақдири