2 октябрь Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилган кун

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар тарихий ва маданий илдизларга эга бўлиб, бу икки халқни нафақат умумий туркий мерос, балки ўхшаш анъаналар, тили ва дини ҳам бирлаштириб туради. Маълумки, 1995 йил 2 октябрь санасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Протокол имзоланди. 1996 йилдан бошлаб Тошкентда Озарбайжон элчихонаси фаолият юрита бошлади. Боку шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси эса 1998 йилдан эътиборан иш бошлаган.

Қайд этиш жоиз, маданий ва маънавий қадриятларга асосланган ришталар халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва биродарлик туйғулари билан мустаҳкамланган. Бунда икки давлат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг шахсий иштироки ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айни шу саъй-ҳаракатлар туфайли икки ўлка муносабатлари стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилди. Бу сиёсатдан тортиб, иқтисодиёт, ижтимоий, гуманитар, таълим ва маданият соҳаларини қамраб олмоқда.

Кейинги йилларда икки давлат ўртасида анъанавий ҳамкорлик йўналишлар билан бир қаторда энергетика, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар каби стратегик йўналишлар вужудга келди ва ривожланиб бормоқда. Жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 253 миллион долларга етиб, қўшма корхоналар сони 5 баробар ошди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 240 дан ортиқ компания фаолият кўрсатмоқда. Ўз навбатида, Озарбайжон бозорида фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари сони 70 тага етди.

Ҳукуматлараро қўшма комиссия тузилди, тўқимачилик, кимё ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Озарбайжон бизнес доиралари Навоий ва Жиззах вилоятларига инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирган. Қолаверса, икки давлат транспорт ва логистика коридорлари йўналишида ҳам амалий ҳаракатларни бошлаган. 

Томонлар экспорт учун барқарор ва сиёсий жиҳатдан мустақил муқобил йўналиш сифатида қараладиган Ўрта йўлак, Tранс-Каспий йўналишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий йилнинг июль ойи бошида Бокудаги «Загульба» қароргоҳида бўлиб ўтган Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши Ўзбекистон–Озарбайжон муносабатларида ўзига хос янги бир босқични бошлаб берди, дейиш мумкин. Давлатимиз раҳбарининг Озарбайжонга уюштирилган давлат ташрифи эса ўзаро ишонч ва стратегик қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида муҳим аҳамият касб этди.

Эътиборлиси, мазкур ташриф ва Кенгаш мажлиси икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлган йилда ўтказилди. Бу воқеа нафақат рамзий, балки чуқур амалий аҳамиятга ҳам эга. Шу маънода, Тошкент ва Боку ўртасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва транспорт алоқалари авваллари ҳеч қачон кузатилмаган даражада кенгайди. Президенти таъбири билан айтганда «Тарихда ҳеч қачон муносабатларимиз ҳозиргидек олий даражага кўтарилмаган».

Яна бир гап: Озарбайжоннинг иқтисодий муваффақиятлари энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳаларида Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос яратмоқда. Бу муносабатларни янада чуқурлаштириш икки мамлакат иқтисодиётларини ягона макон доирасида интеграция қилишнинг янги имкониятларини очмоқда.

Масалан, сўнгги 3 йилда учта ҳудудлараро форум ўтказилди. Самарқанд – Ганжа, Хива – Шуша, Бухоро – Ленкоран, Қўқон – Шеки, Наманган – Мингечаур, Гулистон – Физули, Термиз – Билясувар шаҳарлари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган. Икки ўлканинг 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик дастурлари амалга оширилмоқда. Бу рақамлар Ўзбекистон ташқи сиёсатида Озарбайжон билан алоқалар устувор эканининг амалий исботидир.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Озарбайжон: муштарак илдизлардан куч олган дўстлик