БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНКТАД) сиёсат ноаниқлиги глобал инвестицияга жиддий таъсир кўрсатаётганидан огоҳлантирди ва ривожланаётган мамлакатлар Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га инвестиция кескин камайиши хавфи ортаётганини маълум қилди.

ЮНКТАД эълон қилган махсус ҳисоботда таъкидланишича, глобал тўғридан-тўғри инвестиция ўтган йил ҳам 11 фоиз камайган эди. Демак, иккинчи йил кетма-кет пасайиш кузатилди. Мазкур салбий ҳолат ишлаб чиқариш капитал оқими жадал секинлашувидан далолат.

Инвестиция оқими кескин қисқариши ривожланган мамлакатлар, хусусан Европага хос. Ривожланаётган мамлакатларда сармоя киритиш жараёни барқарор кўринади. Фақат, ҳисобот муаллифлари фикрича, бу чуқурроқ инқирозни яширади. Яъни, кўпгина иқтисодиётларда капитал ё турғунлашмоқда ёки инфратузилма, энергетика, технология ва иш ўрни яратувчи саноат каби асосий тармоқларни бутунлай четлаб ўтмоқда.

– Кўпгина иқтисодиётлар салоҳият етишмаслиги туфайли эмас, балки тизим капитални энг зарур жой қолиб, энг қулай жойга йўналтиришда давом этаётгани боис ортга кетмоқда, – дейди ЮНКТАД Бош котиби Ребека Гринспан. – Ваҳоланки, вазиятни ўнглаш мумкин. Агар давлат ва хусусий сармояни ривожланиш мақсадига мослаштирсак, тизимга ишончни тикласак, бугунги беқарорлик эртанги кун имкониятига айланади.

Ҳужжатда келтирилишича, сармоявий муҳит геосиёсий таранглик, савдо парчаланиши ва саноат сиёсатидаги рақобат кучайиши орқали шаклланади. Ушбу омиллар молиявий хатар кучайиши ва ноаниқлик билан бирга глобал инвестиция харитасини ўзгартиради, узоқ муддатли истиқболда инвесторлар ишончига путур етказади. Зеро, трансмиллий компаниялар сўнгги пайт узоқ муддатли стратегиядан кўра, қисқа муддатли хавфни бошқаришга тобора кўпроқ устунлик беряпти.

Глобал тўғридан-тўғри инвестиция камайиши асосан ривожланган мамлакатларга сармоя миқдори 22 фоиз, жумладан Европада 58 фоиз камайиш билан боғлиқ.

Ривожланаётган мамлакатларда ўзгариш ҳар хил намоён бўлади. Африкада хорижий инвестиция Мисрдаги йирик лойиҳа туфайли 75 фоиз ўсди. Шу лойиҳани ҳисобга олмаганда, ўсиш 12 фоизни ташкил этди. Бунгаинвестицияни осонлаштириш чоралари ва тартибга солиш ислоҳоти ёрдам берди.

Осиё 3 фоизлик манфий кўрсаткичга қарамай, хорижий сармояни энг кўп қабул қилувчи минтақа бўлиб қолмоқда.

Жануби-шарқий Осиё давлатлари сармояни 10 фоиз ошириб, 225 миллиард долларга етказди. Бу тарихда қайд этилган иккинчи юқори кўрсаткич.

Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида 12 фоиз пасайиш кузатилган. Аргентина, Бразилия ва Мексикада эса янги лойиҳалар кўпайган.

– Яқин Шарқ Форс кўрфазидаги иқтисодий диверсификация туфайли кучли кўрсаткични сақлаб қолди, – дейилган ҳисоботда. – Таркибий жиҳатдан заиф давлатлар иқтисодиёти турлича натижа кўрсатган. Энг кам ривожланган давлатлар ва ривожланаётган кичик орол-давлатларга сармоя мос равишда 9 ва 14 фоиз ўсди. Денгизга чиқиш имконияти йўқ мамлакатлар эса 10 фоиз пасайишни қайд этган.

Яшил майдонларга тўғридан-тўғри инвестиция ўзгармаган бўлса-да, халқаро лойиҳаларни молиялаштириш, айниқса инфратузилма муҳим аҳамият касб этган 2024 йил, 26 фоиз камайди. Айни ҳолат Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун муҳим бўлган тармоқлар – қайта тикланадиган энергия, транспорт, сув ва оқава тизимида яққол кузатилди.

Рақамли иқтисодиётга хорижий сармоя ҳажми 14 фоиз ўсди, бироқ ўсиш нотекислигича қолди: 10 мамлакат барча янги рақамли лойиҳаларнинг 80 фоизини қамраб олди, кўплаб ривожланаётган мамлакатлар эса инфратузилма, меъёрий-ҳуқуқий база ва малакали ишчилар етишмаслиги сабабли жараёндан ортда қолмоқда.

Ҳисобот муаллифлари огоҳлантиришича, жорий инвестиция даражаси глобал эҳтиёждан анча паст. БРМни молиялаштиришдаги бўшлиқни ёпиш учун ривожланаётган мамлакатларга ҳар йили тахминан 4 триллион доллар керак. Мутахассислар фикрича, бу мақсадга эришиб бўлмайдиган даражада кўп миқдор.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобал тўғридан-тўғри инвестиция кетма-кет иккинчи йил пасаймоқда