Бугун пойтахтимизда “Бизникиларни бил” номли биринчи миллий брендлар танлови бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан Россия Федерациясининг Стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловнинг асосий мақсади – истиқболли ўзбек компаниялари ва лойиҳаларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, улар учун кенг қамровли медиа ва инфратузилма ёрдамини йўлга қўйишдир. Танлов маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандлар, креатив индустрия ва стартаплар вакилларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Танловда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, технология, дизайн ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этди. Улар ўз бизнес тарихи, миллий қадриятларни акс эттирувчи маҳсулотлари ва инновацион ечимларини тақдим этдилар.

"Бизникиларни бил" танлови мамлакатимиз иқтисодиётини миллий брендлар орқали ривожлантиришга қаратилган давлат стратегиясининг бир қисми бўлади. Бу лойиҳа миллий брендларни тарғиб қилиш учун махсус компания тузиш каби бошқа ташаббусларни тўлдириб, экспортга йўналтирилган иқтисодиёт учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Уларга Россия Федерацияси Стратегик ташаббуслар агентлиги кўмагида Россия бозорига чиқиш имконини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.

Лойиҳа ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар учрашуви учун ноёб майдончага айланди. Энг яхши маҳсулотлар миллий ва халқаро кўргазмаларда намойиш этилади. Бу эса тадбиркорларни ўз фаолиятини кенгайтириш ва экспортга чиқишга ундайди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oedtOEctFrA" title="Milliy brendlar e’tirof etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий брендлар эътироф этилди (+видео)