Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан молиявий, уй-жой ва савдо хизматлари бўйича тушаётган мурожаатлар ҳал этилиб, истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

Ҳудудлар кесимида келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда, муаммолар турли соҳаларда кузатилмоқда — молиявий тўловлардан тортиб уй-жой қурилиши, савдо ва хизмат кўрсатиш сифатигача. Бироқ ҳар бир ҳолат юзасидан ечим топилаётгани, фуқароларнинг маблағлари қайтариб берилаётгани ва адолат тикланаётгани эътиборга молик.

Мисол учун, қўмитанинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси Боғот туманида яшовчи фуқаро Д.О.нинг “Агробанк” АТБ томонидан ажратилган кредит учун мукофот пуллари ажратилмаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишларини ўтказди.

Ўрганишларда ушбу шартнома бўйича кредит тўловларини муддатидан олдин ёпганига қарамасдан суғурта мукофоти берилмаётганлик ҳолати ўз тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектига мавжуд қонун юзасидан тушунтириш берилиши натижасида фуқаронинг 1 538 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фуқаро фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилиши таъминланди.

Бухорода яшовчи фуқаро Р.О.нинг “Goodwell servise” MЧЖдан 252 900 000 сўмга сотиб олган автомашинасида носозлик юзага келгани, бир неча маротаба мурожаат қилганига қарамасдан нуқсонлар бартараф этиб берилмаётганидан шикоят қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўралган.

Ўрганишлар натижасида мурожаатчига “Haval” автомобилининг мультимедиа (монитор) қисми янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Тошкент, Қашқадарё, Навоий вилоятларидан келиб тушган мурожаатлар ҳам ўрганиб чиқилди.

Савдо, уй-жой ва маиший хизматлар соҳасида юзага келаётган муаммоларга бу каби адолатли ечим топилиши жамиятда қонун устуворлиги ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар мурожаатлари ижобий ечим топди