Европа Иттифоқи масъуллари “Дрон девори” масаласида йиғилиш ўтказди. Видеоконференция шаклида уюштирилган мажлисга Мудофаа ва коинот бўйича Европа комиссари Андриус Кубилиус раислик қилган. “Евроньюс” телеканали шу ҳақда хабар тарқатди.

Музокарада ЕИ таркибидаги Болгария, Эстония, Финляндия, Латвия, Литва, Польша, Руминия сингари Россияга яқин жойлашган мамлакатлари мудофаа вазирлари иштирок этган.

Аввалроқ йиғинда қатнашмаслигини эълон қилган Венгрия ва Словакия ҳам кейинроқ мулоқотга қўшилган. Иштирокчилар Россиянинг учувчисиз учоқларидан ҳимояланиш бўйича “бебаҳо, жанговар синовдан ўтган тажриба” билан ўртоқлашган Украина мудофаа вазири билан алоҳида мажлис ўтказишди.

Шу тариқа мамлакатлар “Шарқий қанот кузатуви” лойиҳаси бўйича “Дрон девори”га асосланган келишувга эришган. Шунингдек, томонлар Украина билан бирга ушбу мудофаа ташаббусини амалга ошириш бўйича умумий қарашни ҳимоя қилишга келишиб олган.

Маълумки, бугунги кунда дронни аниқлаш, кузатиш ва тутиб олишда илғор технологиядан фойдаланиш устуворлик касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан “Дрон девори”ни яратиш ҳамда ердаги мудофаа тизими, жумладан ҳаракатчанликка қарши имкониятни жойлаштириш масаласи ҳам муҳим. Қолаверса, Болтиқ бўйи ва Қора денгизда хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда вазиятдан хабардорликни ошириш учун фазовий технологиядан фойдаланиш мавзуси ҳам муҳокама марказига чиқмоқда.

Октябрь ойида бўлиб ўтадиган Европа кенгаши йиғилишида ушбу ташаббус батафсил муҳокама қилиниши кутиляпти. Хусусан, ЕИ “Дрон девори”ни молиялаштириш учун махсус восита яратиш режалаштирилган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ “Дрон девори” бўйича музокара ўтказди