Яхши хабар

Илм-фан тараққиёти инсоният келажагини белгилаб берувчи энг муҳим омиллардандир. Нуфузли халқаро академиялар эса олимларнинг фидокорона меҳнатини эътироф этиб, уларнинг ютуқларини жаҳон миқёсида тан олади.

Шу кунларда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Жаҳон Фанлар академияси (TWAS)нинг навбатдаги Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Бу йилги конференцияда соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш ва инновациялар каби долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда, – дейилади Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотида.

Жорий йил бошида Жаҳон Фанлар академияси академиги этиб сайланган Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Шаҳло Турдиқуловага мазкур конференцияда расмий диплом тантанали равишда топширилди.

Маълумот учун: TWAS – 1983 йили ташкил этилган нуфузли халқаро академия бўлиб, дунё бўйлаб энг йирик ва таниқли олимларни бирлаштиради. Академияда 100 дан ортиқ мамлакатдан 1 400 дан зиёд етакчи олимлар бўлиб, таркибида Нобель мукофоти соҳиблари ҳамда турли соҳаларда улкан ютуқларга эришган етакчи олимлар фаолият юритади.

М. ҲОЖИАКБАРОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик олима Шаҳло Турдиқуловага Жаҳон Фанлар академияси (TWAS) академиги дипломи топширилди