Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 31 июль куни Хитойнинг энг йирик ва нуфузли Кантон импорт ва экспорт ярмаркасига бағишланган тақдимот семинари ўтказилади. Бу Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Кантон ярмаркаси Хитой ва дунё давлатлари ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришда катта  роль ўйнайди. 1957 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур ярмарка жаҳон савдоси ва ҳамкорлиги тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Бу тадбир Хитойнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва энг сўнгги маҳсулотларини намойиш этиш, бошқа мамлакатлар маҳсулотларининг Хитой бозорига кириб боришига ўзига хос платформа вазифасини ўтайди. Халқаро ҳамжамиятга Хитой билан биргаликда ривожланиш имкониятини беради.

Ўзбекистон анъанавий равишда мазкур ярмарканинг фаол қатнашчиси ҳисобланади. Мамлакатимизнинг миллий экспорт салоҳиятини ошириш ва халқаро бозордаги мавқейини мустаҳкамлашда мазкур ярмарканинг ўрни беқиёс.

Тошкентда бўлиб ўтадиган тақдимот семинарида иштирокчиларга 138-Кантон ярмаркасининг янгиланган формати, бизнес учун яратилаётган имкониятлар, қатнашиш шартлари, логистика хизматлари ва халқаро компаниялар учун таклиф этилаётган сервислар ҳақида тўлиқ маълумот  берилади.

Тадбирда Ўзбекистоннинг ишбилармон доира вакиллари, савдо-саноат палатаси, соҳавий уюшмалар, расмий идоралар ва дипломатик ваколатхоналар ходимлари иштирок этади.  

Семинар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар учун янги экспорт бозорларини кашф этишда самарали мулоқот майдони бўлади, десак муболаға бўлмайди.

Нилуфар Бозорова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кантон – энг нуфузли импорт ва экспорт ярмаркаси