Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Катта Ўра” маҳалласи туманнинг энг олис, тоғли ҳудудларидан саналади. Маҳаллага қарашли Катта Ўра, Чит, Қовға, Катта тош, Кон, Янгиқишлоқ, Кўкбулоқ каби қишлоқларда 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган қулайлик ва имтиёзлар олис қишлоқларда ҳам ўз самарасини бермоқда. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Зокир Рўзибоев билан қишлоқларни айланар эканмиз бунга яна бир бор амин бўлдик. 

Дастлаб маҳалладаги Чит қишлоғига келдик. Тоғлар орасида жойлашган кафтдеккина қишлоқдаги хонадонлар  яшилликка бурканган. Таваккал битта ҳовлига кирдик.  Бизни ўзини Баҳодир Соатов деб таништирган юзлари офтобда қорайган, қотмадан келган деҳқон кутиб олди. У билан бирга томорқани айландик.  

[gallery-24343]

Жўякларда яшнаб турган картошка ва сабзи аллақачон етилган. Бодринг ва помидор пиша бошлаган. Нўхат эса энди ҳосилга ўтирган. Мўъжаз олмазорнинг ҳосили кўзни қувнатади. Омилкор деҳқон икки йил олдин синов тариқасида олиб келиб эккан ковраклар ҳам бу йилдан ширага энибди. 

– Меҳнат қилган киши албатта роҳатини кўраркан, – дейди Баҳодир ака. – Мана ҳозир деярли ҳамма қишлоқ хўжалик маҳсулотлари томорқамиздан чиқади. Бозордан сотиб олмаймиз. Қайтанга ортганини сотиб даромад қиляпмиз. Ҳудудимиз лалми бўлганлиги учун ерларимиздан унумли фойдалана олмасдик. Ҳовлининг бир чеккасида сунъий ҳовуз қазиб ичига плёнка ётқизиб ёмғир ва қор сувларини тўплашни йўлга қўйдик. Анча-мунча сув йиғилди. Экинларни 4-5 марта суғоришга етяпти. Бундан ташқари, 1,5-2 километр масофадаги булоқдан пластмасса қувур орқали сув тортиб келганмиз. У ҳам суғоришга жуда қўл келяпти. Хуллас ҳаракат қилсак, барака келяпти.  

– Ковракчилик бу ҳудудларда янгилик бўлса керак, уни самараси қандай бўляпти, сўраймиз Баҳодир акадан.

– Йўқ аслида коврак бизга янгилик эмас, илгари ҳудудимизда ўсган, лекин илдизи билан ковлаб олинавергач йўқолиб кетган, – дейди деҳқон. – Энди эса қайтадан олиб келиб кўпайтиряпмиз. Натижаси ёмон эмас. Мана бу йил икки йил олдин эккан ковракларимиз илдизи шира бера бошлади. 

Читликлар чорвачиликни ҳаддисини олган. Аҳоли чорвадан олинган сут ва сут маҳсулотларини сотиб яхшигина даромад қилади. Ушбу маҳсулотлар табиийлиги учун харидоргир. Буни яхши англаган шу қишлоқлик ёш тадбиркор Умиджон Абдуллаев таваккал қилиб қурутларни қадоқланган ҳолда сотишни йўлга қўйди.

– Бошида қурутларни халталаб олиб бориб сотардик, – дейди Умиджон. – Кейин шуни тадбиркорлик фаолиятига айлантириб қадоқланган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Натижа эса кутилганидан ҳам аъло бўлди. Ҳозир катта-катта савдо мажмуаларидан буюртмалар бор. Шу боис фаолиятни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз. 

Кейинги манзил Қовға қишлоғи бўлди. Ҳоким ёрдамчисининг таъкидлашича, ушбу қишлоқда илк бор иссиқхоначилик йўлга қўйилган. Негаки шу кунгача узоқ давом этадиган қиш фасли, ёғингарчиликнинг кўп бўлиши, сувнинг танқислиги боис ҳеч ким бу йўналишга қўл ўрмаган.  Лекин қаловини топсанг қор ҳам ёғади деганларидек, шу қишлоқлик Панжи Нормуродов иссиқхона қуриб, ундан даромад топишнинг имконини топди. Иссиқхонада бодринглар мавж уриб ўсмоқда. 

– Ўғлимизнинг номига 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб иссиқхона қурдик, – дейди П.Нормуродов. – Бу йил учинчи йил. Ўтган йили помидор, бу йил эса бодринг экдик. Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилганмиз. Даромади ёмон эмас. Шунинг ортидан орзу ҳавасларни рўёбга чиқаряпмиз. Ҳозир янада кенгайтириш устида бош қотиряпмиз. Қишлоқдошлар бошида эплолмайсан деган эди. Бугун эса келиб маслаҳат сўрашяпти. 

Панжи Нормуродов фақатгина иссиқхона бизнеси билан тўхтаб қолгани йўқ, эски фойдаланилмай турган масжид биносини ижарага олиб, мўъжазгина устахона ҳам қурган. У ерда бешик, хонтахта, стол-стул ясаб ҳунармандчилик ҳам қилмоқда. Ота-боболаридан ўзлаштирган дурадгорлик сирларини фарзандларига ўргатмоқда. 

Шундан сўнг йўлда давом этиб, Катта Ўра қишлоғига тушамиз. Бу қишлоқда ҳам янгиликка интилган, эзгу ислоҳотлардан унумли фойдаланганлар бисёр. Масалан, шу қишлоқлик уста ҳунарманд Акмал Холиқов ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан каттагина устахона қуриб, кўплаб хизматларни йўлга қўйган. Борганимизда ҳам уни иш устида учратдик. 

– Фаолиятимизни 2017 йилда оилавий устахона билан бошлаганмиз, – дейди А.Холиқов. – Лекин ҳовлимиз бу ишларга торлик қилди. Ҳамма нарса ўлда-жўлда. Кейин 2023 йилда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан аукциондан ер ютиб олиб, янги объект қуришни бошладик. 2024 йилда давлатдан 100 миллион сўм кредит олдик. Қўшимча ускуналар, жиҳозлар олиб келиб устахонани ишга туширдик. Режада 10 та иш ўрни ташкил қилиб, ёғочларни кесиш,   автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пахта ва жунни титиш, автомашина ювиш, савдо дўкони каби йўналишларни йўлга қўйишни кўзда тутганмиз. Ҳозирча шулардан 4 таси ишга тушди. Келажакда уларнинг барчасини ишга туширамиз. Бунда асосан маҳалламиз ҳудудида эҳтиёж бор йўналишларни танлаб олганмиз. 

Дарҳақиқат, бугунги яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган борки, самарали натижаларга эришмоқда. Бунга маконнинг асло алоқаси йўқ, хоҳ марказ бўлсин, хоҳ олис ҳудуд мақсад тўғри танланса бас, баракасини бераверади. Бунга “Катта Ўра” маҳалласи аҳолиси амалга ошираётган ишлар яққол мисол. 

Масалан, мазкур қишлоқда яшовчи Шомирза Ташанов доривор ўсимликлар уруғини етиштиришни бошлаган. Ҳозирда унинг 20 сотихлик томорқасида гулхайри, бўтакўз, малина каби 7 турдаги доривор ўсимликлар ўстирилмоқда. 

– Изланиб бу йўналишнинг даромадли эканини аниқладим, – дейди Ш.Ташанов. – Ўйлаб-ўйлаб экишга қарор қилдим. Бу йил синов тариқасида бошлаганмиз. Шукрки ўсимликлар яхши ўсди. Ҳудудимиз об-ҳавоси уларга жуда мос келди. Ишонсангиз ҳали уруғлари тайёр бўлмасдан харидорлар тайёр. Агар бу йил натижа яхши бўлса, келгусида буни яна кенгайтирамиз. 

Ҳа айтганча, “Катта Ўра” маҳалласи давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси билан туризм маҳалласи мақомига эга бўлди. Боиси маҳалланинг тепасида Майданак баланд тоғ туризм маскани барпо этилмоқда. Бу эса маҳалланинг инфратузилмаси, йўллари, алоқа тизими янада яхшиланиб, аҳолининг даромади ошади, турмуши янада фаровонлашади, дегани. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат қилган киши роҳатини ҳам кўради