Сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт соҳасида эришилган ютуқлар фақатгина спортчиларнинг маҳорати ёки жисмоний тайёргарлиги билан эмас, балки тузилмавий ислоҳотлар, илмий асосланган ёндашувлар ва самарали бошқарув натижасида ҳам юзага келди.

Мазкур жараёнда спорт мутахассисларининг роли алоҳида ўрин тутади. Шундай спорт мутахассисларидан бири – Шерзод Тошматовнинг фаолияти мамлакатимиз спорт тарихида муҳим бурилиш нуқталаридан бири сифатида баҳоланиши мумкин.

Шерзод Тошматов 1979 йил Тошкентда туғилган. Спорт соҳасидаги фаолиятини муайтай йўналишида бошлаган. 2010-2014 йилларда Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал муайтай ассоциацияси раиси сифатида нафақат миллий, балки минтақавий миқёсда ҳам муайтай спорт турини оммалаштиришга ҳисса қўшди. Унинг ташаббуси билан 2010 йилда Осиё чемпионати, 2011 йилда эса жаҳон чемпионати Тошкентда юқори даражада ташкил этилди. Пойтахтимизда ўтган ушбу йирик спорт анжуманлари Халқаро ва Осиё муайтай федерациялари томонидан алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, 2013 йили Самарқанд шаҳрида профессионал спортчилар ўртасида муайтай бўйича “Буюк ипак йўли” соврини учун халқаро турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди. Бундан ташқари, муайтай бўйича халқаро мусобақаларда спортчиларимизнинг узлуксиз иштироки таъминланди.

Шундан сўнг, мутахассис Шарк якка курашчилари ва жанг санъатларини ривожлантириш Республика маркази раиси ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирди. 23 та федерация бирлаштирилган марказда у “Шарқ якка курашлари” фестивали, “Тўмарис” аёллар танлови каби бир қатор тадбирларни ташкил этишга бош-қош бўлди.

Мутахассис 2014 йилда Ўзбекистон бокс федерациясининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва 2019 йилга қадар ушбу федерацияда фаолият олиб борди.

Шерзод Тошматов бокс федерациясидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ асосий эътиборни спортчиларнинг жисмоний, руҳий ҳолатини ўрганиш асосида терма жамоалар захирасини шакллантириш, ҳудудлардан иқтидорли ёшларни излаб топиш, селекция ишларини юксалтириш, истиқболли ёш боксчиларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш, юқори натижаларга эришаётган боксчиларни рағбатлантириш, малакали мураббийлар тайёрлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, халқаро даражада малака оширишига кўмаклашиш, аёллар боксини ривожлантиришга қаратди ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли йўлга қўйди.

Натижада, мамлакатимизда бокс спорт турини янада ривожланди, ўзбек бокс мактаби яна ўзининг мақомини тиклаб олди. 

Жумладан, 2015-2018 йиллар мобайнида чарм қўлқоп усталаримиз жаҳон ва қитъа чемпионатларида зафар қучди. Юртимизда "Uzbek Tigers" бокс жамоаси ташкил этилди ва WSB (World Series of Boxing) сериясидаги қатор тадбирларга Тошкент ва Термиз шаҳарлари мезбонлик қилди. Шунингдек, боксчиларимиз 2017 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида 10 та медаль, 2018 йилги Осиё ўйинларида 7 та медаль жамғариб, тенгсиз бўлди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Шерзод Тошматов фаолияти давомида боксимиз тарихида янги саҳифа очилди. Жумладан, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида боксчиларимиз 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритди ва Куба, АҚШ, Буюк Британия ва Россия каби бокс энг ривожланган давлат спортчиларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Ушбу муваффақиятга эришишда Ҳасанбой Дўсматов, Фазлиддин Ғойибназаров, Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Рустам Тўлаганов ва Муроджон Аҳмадалиев каби чарм қўлқоп усталаримизнинг ҳиссаси катта. Дарвоқе, “Рио-2016” Олимпиадасида Ҳасанбой Дўсматов Олимпия ўйинларида энг ёрқин жанглар ўтказгани учун энг яхши боксчи сифатида “Вэл Баркер” кубоги билан тақдирланди.

Албатта, ҳар бир ишда шаффофлик, ҳалоллик принципларини илгари сурувчи Шерзод Тошматов ўзбек бокси обрўсини тиклади ва ушбу спорт бўйича олтин авлодни шакллантирди. Ушбу соҳада тўғри йўлга қўйилган ишлар бугунги кунда ҳам ўз самарасини бераётганини чарм қўлқоп усталаримизнинг профессионал ва ҳаваскор боксда эришаётган натижаларида кўришимиз мумкин.

5 йил давомида мамлакат бокс қудратини янада юксалтирган мутахассис 2019 йилга келиб Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси этиб сайланди. Унинг қўл остида мазкур ассоциацияда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Натижа эса узоқ куттирмади. Яъни, таэквондо бўйича мамлакатимиз спорт тарихида яна бир улкан муваффақият қайд этилди. Хусусан, Улуғбек Рашитов 19 ёшида Олимпиада чемпиони бўлди ва бу медаль Олимпия ўйинларида ўзбек таэквондочилари қўлга киритган илк олтин медаль сифатида тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан битилди. 

Шунингдек, бугунга қадар таэквондо WT бўйича юртимизда ҳамда дунё узра ўтказиб келинаётган барча нуфузли мусобақаларда таэквондочиларимиз шоҳсупага кўтарилиши оддий ҳолга айланмоқда.

Шу ўринда, ўтган йили ўтказилган “Париж-2024” Олимпия ўйинларида таэквондо бўйича қўлга киритилган муваффақиятларни ёдга олсак. Аниқроғи, “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларининг таэквондо WT бўйича вазни 68 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Улуғбек Рашитов барча рақибларини таслим этган ҳолда олтин медалга эга бўлди. Шунингдек, у мамлакатимиз таэквондо WT тарихида илк маротаба икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган спортчига айланди.  

Олимпия ўйинларининг 67 килограммдан ортиқ вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Светлана Осипова кумуш медалга сазовор бўлди ва мамлакатимиз таэквондо WT тарихида Олимпия ўйинларида бундай натижа қайд этган илк аёл спортчи сифатида тарихга кирди.

Айни дамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Шерзод Тошматов спортчиларимизни комплекс мусобақаларга тайёрлаш бўйича янгича тизимни жорий этди ва бу халқаро ареналарда ўз натижасини бериб келмоқда.

Жумладан, Ш.Тошматов 2022 йилда бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинлари, “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари, “Париж-2024” Олимпия ўйинлари ва жорий йилда Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида ўтган IХ қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги миссия раҳбари сифатида фаолият кўрсатди. Ушбу йирик спорт тадбирларида қайд этилган тарихий натижаларда спортчи ва мураббийлар қаторида спорт мутахассиси Шерзод Тошматовнинг ҳам ўрни беқиёс.

Ўз фаолияти давомида мамлакатимиз спортини юксалтириш ва улкан марраларни забт этишда жонбозлик кўрсатаётган Шерзод Тошматов “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз спортини юксалтираётган мутахассис