Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида Ўзбекистон ва Германия қўшма таълим дастури – “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби”нинг биринчи мавсуми якунига бағишланган битирув маросими бўлиб ўтди.

2024 йил 16 сентябрь куни Германиянинг собиқ Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг мамлакатимизга ташрифи чоғида мазкур лойиҳага асос солинган эди. Академия томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, ГФР Ханнс Зайдель жамғармаси ва Бавария давлат бошқаруви мактаби билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган концепция асосидаги мазкур дастур туман ва шаҳарлар раҳбар лавозимларига захира яратиш мақсадини кўзлайди.

Бугун қўшма таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган илк битирувчиларга малака сертификатлари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Пўлат Бобожонов, ГФРнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер, Ханнс Зайдель жамғармаси Марказий Осиё бўйича лойиҳа раҳбари Константин Кристиан Блашке, Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва бошқа халқаро ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек илмий доиралар вакиллари иштирок этди.

[gallery-23453]

Академия ректори Жасур Солиҳов ушбу қўшма дастур икки давлат ўртасидаги чуқур ишонч, стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг яна бир ёрқин ифодаси эканини таъкидлади. Битирувчиларни ўқув жараёни муваффақиятли якунлангани билан қутлади.

Таъкидланганидек, дастур асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 49 давлат хизматчиси таълим олди. Улар барқарор ривожланиш, стратегик бошқарув, рақамли трансформация, маҳаллий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган замонавий ечимлар, жамоатчилик билан самарали мулоқот бўйича илғор ёндашувларни ўрганди. 20 нафар фаол тингловчи 9-16 март кунлари Ханнс Зайдель жамғармаси кўмагида Бавариядаги давлат идоралари ва муассасаларида 10 кун малака ошириб, Германиянинг марказлашмаган бошқарув модели, идоралар аро ҳамкорлик механизми, бюджетлаштириш ва жамоатчилик билан ишлаш тажрибасини бевосита ўзлаштирди. Бир гуруҳ мутахассислар Хитой Халқ Республикаси илғор тажрибаси асосида амалиёт ўташ имконига эга бўлди. Айни ташаббуслар дастурга глобал кўлам, кўп томонлама сифат бағишлади.

– Германияда маҳаллий бошқарув тизими билан яқиндан танишиш баробарида қишлоқ хўжалиги, транспорт ва инфратузилма, ижтимоий соҳа, иқлим ўзгариши, инсон ресурсини ривожлантириш каби йўналишлардаги илғор тажрибани ҳам ўргандик, – дейди Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоева. – Бу келгуси фаолиятимизда жуда қўл келишига ишончимиз комил.

Дастур ҳозирданоқ самара бериб, битирувчилардан 14 нафари давлат бошқаруви соҳасида юқори лавозимларга тайинлангани алоҳида қайд этилди.

Академия раҳбарияти хорижий ҳамкорлар – Германия халқаро тузилмалари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, янги инновацион лойиҳаларни илгари суриш истагини билдирди.

– Кейинги босқичда ҳамкорлик жараёнини чуқур таҳлил қилишни режалаштирганмиз, – деди Ханнс Зайдель жамғармаси Марказий Осиё бўйича лойиҳа раҳбари Константин Кристиан Блашке. – Яъни, экспертлар иштирокида мониторинг ўтказиб, эришилган натижалар, билдирилган таклифлар асосида ўқув дастурини янада яхшилаш чораларини кўрамиз.

Маросим якунида битирувчиларга малака сертификатлари тантанали равишда топширилди. Германиянинг илғор тажрибаси асосида билим ва кўникма эгаллаган салоҳиятли кадрлар республикамиз ҳудудларини ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш йўлида хизмат қилишига ишонч билдирилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lwz4b0ibyZA" title="“Hokimlikka tayyorlash maktabi”ning ilk bitiruvchilariga sertifikatlar topshirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Камола Юсупова, Аслиддин Алижонов (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳокимликка тайёрлаш мактаби”нинг илк битирувчиларига сертификатлар топширилди (+видео)