Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Dubai Fintech Summit - 2025” саммити бўлиб ўтди. Рақамли молия, сунъий интеллект, блокчейн ва молиявий инновациялар бўйича дунёнинг етакчи мутахассисларини ўзида бирлаштирувчи мазкур саммит соҳадаги халқаро миқёсда ўтказиладиган энг нуфузли тадбирлар сирасига киради.
Эътиборлиси, бу йилги тадбирда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг" BRB-TECH" IT - компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.
Саммит доирасида “Алибаба Cлоуд” ва Бирлашган Араб Амирликлари Марказий Банки (CBUAE) каби йирик муассасалар билан Сунъий интеллект (AI), Финтеч ва Рақамли Пул (DigitalMoney) йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилди.
Бу сафар "BRB-TECH" жамоаси учун халқаро майдонда ўз имкониятларини кенгайтириш, ҳамкорлик тармоғини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон финтеч экотизимини илгари суришдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Мазкур халқаро тадбир янада кучлироқ интеграция, инновацион ечимлар ва минтақавий етакчилик сари йўл очгани билан янада аҳамиятлидир.
Маълумот учун, "DubaiFintechSummit 2025" молиявий технологиялар бўйича глобал ҳамкорлик майдони бўлиб, DIFC (Dubai International Financial Centre) ташаббуси билан ташкил этилди.
Бу йилги тадбирлар 150 дан ортиқ глобал спикерлар – финтеч, банк ва регулятор соҳаларидан бўлган 10 мингдан ортиқ иштирокчиини ўзида бирлаштирди. Саммит 100 дан ортиқ давлатлар вакилларини қамраб олганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.
Бир сўз билан айтганда, мазкур саммит бутун дунё бўйлаб финтеч йўналишида ҳамкорликларни йўлга қўйиш, инновацияларни татбиқ этиш ва рақамли трансформацияни жадаллаштириш учун муҳим платформага айланди.
Банк ахборот хизмати