Таълим сифатини яхшилаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири. Замон талабига мос таълим тизими нафақат ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш каби асосий кўникмалар, балки шахсий, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга хизмат қилувчи билимларни ҳам назарда тутиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги “Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ходимлари касбий малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, халқаро тадқиқотларни амалга ошириш вазифаси Абдулла Авлоний номли Педагогик маҳорат миллий институти зиммасига юклатилган.

[gallery-20663]

Ушбу муассаса нафақат PISA, балки PIRLS, TIMSS ва TALIS каби турли йирик халқаро тадқиқотларда ҳам мамлакатимизнинг муносиб иштирокини таъминлаш йўлида иш олиб бормоқда. Айни жараёнда муайян тадқиқотлар орқали республикамиз таълим тизими ҳолати баҳоланади. Қолаверса, қиёсий таҳлил асосида таълим сифатини оширишга хизмат қиладиган амалий тавсиялар ишлаб чиқилади.

Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида ташкил этилаётган семинар, тренинглар шундай эзгу мақсадларга йўналтирилган бўлиб, педагогларимизда нуфузли халқаро тадқиқотлар учун зарур билим ва кўникмани шакллантиради. Бугун бошланган навбатдаги машғулотларга Қорақалпоғистон Республикаси ММТВ ва ҳудудий бошқармалардан 28, Ҳудудий педагогик маҳорат марказларидан 65, жами 93 нафар масъул жалб этилган.

Мусулмон Зиё, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий таълим – замонавий йўл