Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкент вилоятига ташриф буюрди.

Тошкент вилояти юксак иқтисодий салоҳияти, улкан табиий ва инсоний ресурслари, ривожланган транспорт коммуникациялари билан мамлакатимиз тараққиётида етакчи ўрин тутади. Вилоятда кимё саноати, нефть-кимё, қора ва рангли металлургия, электротехника, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш каби замонавий саноат тармоқлари яхши ривожланган.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 13 апрелдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган “Ангрен” махсус индустриал зонаси бу борадаги салоҳиятдан тўла фойдаланиш, юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишда муҳим омил бўлди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 октябрдаги фармонига мувофиқ ушбу ҳудуд «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси, деб аталди, имкониятлари ва имтиёзлари янада кенгайтирилди.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил 20 сентябрь куни Ангрен шаҳрига ташриф буюриб, ушбу зонада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик инвестиция лойиҳалари билан танишган эди.

Улардан бири Хитойнинг «Поли текноложиз» компанияси билан ҳамкорликда конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқариш лойиҳасидир. Лойиҳага кўра, йилига 100 минг погон метр конвейер лентаси, 200 мингта қишлоқ хўжалиги техникаси шинаси, 3 миллион дона автомобиль шинаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Президентимиз Ангрен шаҳрига ташриф буюриб, мазкур лойиҳа ижросининг бориши билан танишди.

Конвейер лентаси ва шиналар саноат, қишлоқ хўжалиги, умуман, одамлар ҳаёти учун энг зарур маҳсулотлардан ҳисобланади. Улар ҳозирча хориждан олиб келинмоқда. Бу товарларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш импорт ўрнини тўлдириш, валюта маблағларини тежаш, шу билан бирга, экспортдан фойда топиш имконини беради.

Бу завод мамлакатимиз иқтисодиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эга, деди Президентимиз. Бу ерда жаҳон стандартларига мос, юқори сифат ва кенг номенклатурадаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Одамлар барқарор даромад манбаига эга бўлади, ҳаётдан рози бўлиб яшайди.

Заводда «Bars» бренди остида 21 хил ўлчамдаги автошиналар ишлаб чиқарилади ва «ЖМ Ўзбекистон» қўшма корхонасига етказиб берилади. Қишлоқ хўжалигида энг кўп прицеп шинаси ва тракторнинг олд шинасига эҳтиёж сезилади. Корхонада тайёрланадиган ушбу маҳсулотлар – 140 минг дона прицеп, 60 минг дона трактор шиналари деҳқон ва фермерлар ишига мадад бўлади. Конвейер лентасининг ҳам икки хили – резина матоли ва резина тросли турлари ишлаб чиқарилади. Ички бозорни таъминлашдан ташқари йилига қарийб 60 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари завод хомашёсини маҳаллийлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси ишга тушгач, ушбу заводнинг 50 фоиз хомашёсини етказиб беради. Шу билан бирга, хомашёнинг муқобил манбаларини излаш, хусусан, юртимизда каучук олинадиган дарахтларни етиштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Завод ишга туширилгач, 1 минг 200 га яқин киши иш билан таъминланади. Ёшлар замонавий технологияларни эгаллаб, малакали кадр бўлиб шаклланади. Ҳозиргача 68 мутахассис Хитойда малака ошириб қайтди. Корхона учун мутахассислар аниқ, манзилли асосда тайёрланади.

Президентимиз «Поли текноложиз» компанияси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, имкониятларни янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти билан 10 йиллик стратегия ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда заводда қурилиш-монтаж ишлари жадал давом этмоқда. Режага кўра, жорий йилнинг 1 сентябрь куни корхонада биринчи шина ишлаб чиқарилади ва халқаро стандарт олиш учун синовга тақдим этилади.

Шу ерда қурилиш материаллари, автомобилсозлик, электр техникаси ва нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, Тошкент вилоятидаги бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари бу лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги билан қизиқди, хомашёси ва бозорини суриштирди. Корхоналарни ишга туширишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, энергия сарфини камайтириш орқали маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Тошкент вилоятидаги бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари негизида 18 кичик саноат зонаси ташкил этиш режасига алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкент вилоятининг эртанги куни бу – саноат, деди Шавкат Мирзиёев. Ушбу майдонларда кичик-кичик корхоналар ташкил этиб, уларнинг оёққа туриб олишига кўмаклашиш, қандай маҳсулот ишлаб чиқаришни бозор талабини ва импортни ўрганиш асосида белгилаш, кейинчалик уларнинг фаолиятини кенгайтириб бориш зарур. Бунинг натижасида минглаб иш ўринлари яратилади, молиялаштириш базаси ҳам кенгаяди.

Президентимиз хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашди.

Шу ерда «Ангрен» эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан намуналар намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманидаги "Ўзбегим отлари" от заводи фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, мазкур соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш орқали наслдор, спорт ва хизмат отларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 15 июндаги «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

"Ўзбегим отлари" от заводи 1992 йил ташкил этилган бўлиб, майдони 140 гектардан ортиқ. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтака тулпорларини парваришлаш ва кўпайтиришга ихтисослаштирилган. Бугунги кунда бу ерда 300 га яқин от парваришланмоқда.

Тарихий манбаларда келтирилишича, Ахалтака зотли отлар бундан беш минг йил муқаддам пайдо бўлган. У Осиё халқларининг ёзма манбаларида само тулпорлари, арғумоқ, учқур айғирлар, дея таърифланган. Тошбитиклар, қояларда сақланиб қолган суратларнинг гувоҳлик беришича, Ахалтака арғумоқлари қадимда ҳозирги Фарғона водийси, Хоразм вилояти ҳудудларида учраган. Бу отлар Туркманистонда кенг тарқалган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов совға қилган “Дўстхон” лақабли зотдор от тақдим этилди.

От заводида зотдор отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари Паркентсой сувидан унумли фойдаланиш лойиҳаси билан танишди.

Ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Томчилатиб суғориш усулини кенг жорий қилиш, токзорлар орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш кераклиги қайд этилди.

Паркент шаҳрининг бош режаси ҳақида сўзлаб берилди. Бундан ташқари, Паркентнинг экологик тоза ҳудудларида дам олиш ва соғломлаштириш масканларини жойлаштириш бўйича таклифлар билдирилди. Қурилаётган дам олиш зоналари энергиятежамкор бинолардан иборат бўлади.

Президентимиз Паркентнинг энг сўлим жойида адиблар учун 50 уй қуриб бериш керак, деди. Улар ижод қилиши учун шароит яратиш зарур.

Давлатимиз раҳбарига Тошкент вилоятининг асосий туристик йўналишлари намойиш этилди. Вилоят ҳудудида Чимён оромгоҳи, Чорвоқ сув омбори, Ихнож, Урунгач, Шовур, Бодак кўллари бор. Вилоятда 45 меҳмонхона, 4 туроператор, 71 санаторий, 1 қўриқхона, 5 ўрмон хўжалиги мавжуд. Мазкур имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича режалар, 2017-2018 йилларда вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантиришнинг асосий кўрсаткич прогноз параметрлари тақдим қилинди. Чимён оромгоҳида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 500 ўринли замонавий меҳмонхона мажмуаси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур ҳудудда замонавий осма йўл қуриш лойиҳасига ҳам эътибор қаратилди. Узунлиги 2 километр бўлган, 26 кабинадан иборат осма йўлни 10 ойда қуриш мўлжалланмоқда.

Президентимиз Бўстонлиқ тумани «Хўжакент» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуриладиган «Қўш-Чинор» меҳмонхона мажмуаси лойиҳасини кўздан кечирди. Мажмуадан 130 ўринли меҳмонхона, 60 ўринли ресторан, соғломлаштириш маркази ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрин олган.

«Амирсой» тоғ-чанғи дам олиш маскани бош режаси лойиҳаси замонавий ечимлари ва кўлами билан ажралиб туради. Бунда йилнинг турли фаслларида сайёҳларга хизмат кўрсатадиган тизим яратилади.

Президентимиз Тошкент вилоятининг сайёҳлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Шундай шароит бўла туриб, мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланмаяпмиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларида тажриба сифатида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим қилинди. Бунда азалий урф-одатларимиз асосидаги тадбирларга сайёҳларни жалб этиш, уларга миллий таомлар тайёрлаш жараёнини намойиш этиш ва бошқа қизиқарли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳаси билан танишди. Вилоятда бу борадаги кенг кўламли ишларни янада жадаллаштиришда Президентимизнинг 2017 йил 20 июлдаги "Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Сирдарё автомобиль йўли бўйида янги турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши мўлжалланган. Зангиота, Чиноз ва Янгийўл туманлари ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида уй-жойлар қурилиши ва жойлашуви лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Тошкент вилояти туманлари ва шаҳарларида 5 ва 7 қаватли замонавий уй-жойлар қурилади.

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази йўқ эди. Ҳозирги кунда Тўйтепа шаҳрини вилоятнинг маркази сифатида қайта қуриш тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу борада хориждан архитекторлар таклиф қилинган. Тўйтепа шаҳрининг бош режаси тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президентимиз лойиҳа билан танишар экан, Тошкент – Тўйтепа йўли атрофида замонавий уй-жойлар қуриш, ижтимоий соҳа объектларини замон талаблари даражасида барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноатни янада ривожлантириш ва улкан бунёдкорлик ишлари истиқболлари