Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг илк битирувчи талабалари битирув малакавий ишларини ҳимоя қилди.
Жумладан, “Ветеринария ва зооинженерия” факультети Ветеринария медицинаси йўналишининг 7 нафар битирувчиси 4 йил мобайнида ўзлаштирган билимларига таяниб, танлаган мавзулари бўйича диплом ишини ҳимоя қилди.
Комиссия аъзолари томонидан битирув малакавий ишлари ижобий баҳоланди.
Бу талаба-ёшлар, қолаверса, профессор-ўқитувчилар учун ҳам ҳаяжонли онлардир. Ҳимояда бўлажак мутахассислар келажакда филиал профессор-ўқитувчилари томонидан берилган билим ва кўникмаларни оқлаб, ветеринария соҳаси ривожида муносиб ҳиссаларини қўшишига катта ишонч билдирилди.
Зооинженерия йўналишида таҳсил олган талабаларнинг битирув малакавий ишлари ҳимояси келгуси ҳафта бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА