ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги «Ойдин йўл» маҳалласида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди. Унда маҳалла аҳлининг 290 нафар вакили муносиб номзодга овоз берди.
Номзодлар ўз дастурлари, олдига қўйган мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот бергач, вакиллар овоз беришни бошлади. Сайлов натижасига кўра Муҳаммадали Нажимов 80 фоиз овоз билан фуқаролар йиғини раиси этиб қайта сайланди.
[gallery-7319]
- Маҳалламизда 4300 дан ортиқ аҳоли яшайди. Бугунги сайловда маҳалламиз вакиллари менга қайта ишонч билдириб овоз беришди. Албатта, бундан хурсандман, шу билан бирга зиммамдаги масъулият ҳам янада ортди. Иш фаолиятимда маҳалланинг обод бўлиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар самарадорлигини оширишга бор куч-қувватимни сарфлайман, - дейди Муҳаммадали Нажимов.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА