Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
200 тоннадан зиёд ҳосилни кўзлаган бешариқлик пиллакорлар

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Бешариқ туманида ҳам қимматбаҳо саноат хомашёси - пиллани териб олиш ишлари жадал равишда давом этмоқда. Жорий йилда бешариқлик “кумуш тола” ижодкорлари 3 минг 530 қути ипак қуртидан 200 тоннадан зиёд чилги ҳосил етиштиришни мақсад қилган.

Таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда туманда деҳқончиликда чилги ҳосил ҳисобланувчи пиллачилик тармоғини илм-фан ютуқларига мувофиқ тарзда ривожлантиришга, ота-боболардан мерос бой ҳаётий тажрибаларни замонавий технологиялар асосида такомиллаштиришга, шу билан бирга пиллакорларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу эътибор ва рағбат пиллачилик соҳасидаги иш кўлами ва маҳсулот ҳажмининг ошишида муҳим омил бўлмоқда. 

[gallery-7318]

Бугун бешариқлик тажрибали пиллакорлар ипак қурти боқиш давомида юзага келадиган озуқа тақчиллиги, моддий манфаатдорликнинг пастлиги каби муаммолар ижобий ечим топганидан, бир сўз билан айтганда машаққатли меҳнати қадр топаётганидан мамнун.

 


Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА