Туркий халқлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги платформа
Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси таъсис этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди
Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этди.
Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон омбудсманлари, Туркия парламенти аъзолари иштирокида ўтган анжуманда сўзга чиққанлар Ассоциациянинг таъсис этилиши бугунги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим мазкур Ассоциация таъсис этилганлиги муносабати билан барчани табриклаб, дунёда кўплаб глобал ва минтақавий тузилмалар мавжудлигини қайд этди. Ушбу платформа туркий халқларнинг ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳамкорликда олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давомидир.
ЎзА