Тошкентдаги Нукус кўчасининг бир қисми ёпилди
2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида Миробод тумани Нукус кўчасидаги магистраль иссиқлик қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бу ҳақда хабар берди.
Хабарда айтилишича, 14 май 00:00 дан кўчанинг «Аsia alliance bank» қаршисидаги қисмида йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган.
Шунингдек, ушбу ҳудуддаги бир неча кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Таъмирлаш жараёни 15 май куни тугатилиши режалаштирилган.
ЎзА