Шимолий Кореяда 13 май куни 174 000 дан ортиқ COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди.

"Yonhap" агентлиги Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига таяниб тарқатган хабарга кўра, КХДРда апрель ойи охиридан 13 майга қадар жами 524 440 вирус юқиши ҳолати аниқланган, 27 киши ушбу хасталик оқибатида вафот этган. Касалланганларнинг  243 630 нафари тўлиқ тузалган, 280 810 киши даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея ҳукумати12 май куни пандемия бошлангандан буён биринчи марта мамлакатда коронавирус борлигини тан олди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин коронавирус эпидемиясини "мамлакат тарихидаги энг катта зарба", деб атади.

Айни пайт Жанубий Корея қўшни мамлакатни вирусга қарши вакцина юбориб қўллаб-қувватлашини билдирган, Россия ҳам Шимолий Кореяга ёрдам таклиф қилган.
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шимолий Кореяда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи ошмоқда