
Бугун, 11 май куни юртимизга Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа бошчилигидаги ОФК делегацияси етиб келди.
Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов кутиб олишди.
ОФК делегацияси сафар мобайнида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, хусусан, жорий йилнинг июнь ойида Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишишади.
Шунингдек, қитъа футбол мутасаддилари билан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга оид масалалар атрофлича муҳокама қилиниши кутилмоқда.
ЎзА