Райим Саломов – “101 номаълум аскар” гуруҳидаги шахси аниқланган илк аскар. У 1922 йил Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган.

Касби – ўқитувчи бўлган. 1941 йилда Иккинчи жаҳон урушига кетиб бедарак йўқолган. Жорий йилда Нидерландиянинг Амерсфорт шаҳарчаси Русхофт қабристонида дафн этилган “101 ўзбек аскарлари” қабридан тупроқ олиб келиниб, Хатирчи туманидаги "Боғишамол" маҳалласи қабристонида ёдгорлик ўрнатилди. 

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Маҳалла” жамоат фонди вилоят бўлимлари, туман ҳокимлиги, лойиҳа иштирокчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари Р.Саломовнинг номини абадийлаштириш мақсадида унинг оила аъзолари билан учрашди. Фонднинг Хатирчи тумани бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан набирасига 7 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди. 

Нидерландиянинг Амерсфорт концлагери. Ўзбек асирлари уч кун оч қолдирилди. Уларга бир тишлам ҳам егулик берилмади. Уч кундан сўнг уларнинг олдига биттагина нон ташланди. Ҳамма асирлар жим. Фашистлар эса уларнинг бир тишлам нон учун бир-бирлари билан талашиб, ўлдиришларини кўрмоқчи эди. Бир муддат вақт ўтгач, асирлардан бири оҳиста ўрнидан туриб, нонни қўлига олди ва пешонасига суртди...
Фашистларнинг режаси амалга ошмади. Бу саҳналарни режиссёр Ҳамидулла Ҳасановнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик бир юз бир аскарнинг мардона ва фожиали тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи “101” фильмида томоша қилганмиз.

Ҳа, Иккинчи жаҳон уруши инсоният бошига мисли кўрилмаган кулфатларни олиб келди. Маълумотларга кўра, уруш арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, қарийб икки миллионга яқини урушда қатнашган. Уларнинг 538 минг нафардан кўпроғи жанг майдонларида ҳалок бўлгани, яна қанча-қанчаси ногирон бўлиб қайтгани, бедарак йўқолгани ҳисобга олинадиган бўлса, бу ғалаба халқимиз учун нақадар қимматга тушганини кўриш мумкин. 

Иккинчи жаҳон уруши даврида Нидерландиядаги концлагерда кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларни бошдан кечирган 101 нафар номаълум ўзбек аскарлари қисматидан энди хабардормиз. Фақатгина уларнинг исм-шарифини билмаймиз, холос. Нидерландиялик журналист, тарихчи Ремко Рейдинг 101 номаълум аскар ҳақида биринчилардан бўлиб тадқиқотлар олиб бориб, бир қанча маълумотлар тўплаган. Тўпланган ҳужжатларга кўра, матонатли 101 аскарнинг 24 нафари 1941 йилнинг қаҳратон қишидан чиқолмай очлик ва касалликдан ҳалок бўлган, қолган 77 нафари 1942 йил 9 апрелда отиб ташланган. 

2020 йилда Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 101 аскарнинг шахсини аниқлаш ва уларга тегишли маълумотларни ўрганиш учун алоҳида лойиҳа ташкил этилган эди. Жонибек Шуҳратов бошчилигидаги лойиҳа иштирокчилари Нидерландияга бориб архив материаллари билан танишиб, муҳим маълумотларни қўлга киритган эди. Тадқиқот давомида Райим бобо хат ёзиш учун уй манзилини ёзган қоғоз сабабли 80 йил деганда унинг яқинлари топилади. Шундай қилиб, 101 нафар номаълум ўзбек аскарларининг бири энди “номаълум эмас”.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
101 номаълум аскарнинг биттаси Райим Саломов экани маълум бўлди