Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги доирасида “Халқ дипломатияси – тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик” мавзусида ШҲТ Халқ дипломатияси форуми иш бошлади.

Юқори даражадаги анжуманда халқаро ташкилотлар вакиллари, ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентлари, нодавлат тузилмалар ва илмий-таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Қайд этиш керак, ШҲТ ҳозирги босқичда тамаддунлараро мулоқотни ривожлантиришга фаол кўмаклашяпти, турли маданият ва анъаналарга эга халқлар ўртасида “кўприклар” бунёд этяпти. Маданият, таълим, туризм, ёшлар ва гендер сиёсати соҳаларидаги ҳамкорлик механизми, ШҲТ халқаро марафони, “ШҲТнинг саккиз мўжизаси” кўргазмаси каби тадбирлар мамлакатларимиз тарихий ва маданий қадриятларини очиб бериш, тарғиб этишга самарали хизмат қилмоқда.

Форум очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева сўзга чиқиб, халқ дипломатиясига бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж борлигини таъкидлади.

Мамлакатимиз ШҲТга раислик доирасида маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш орқали ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро англашув, ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлаш бўйича ушбу механизмни ривожлантиришга устувор аҳамият бермоқда.

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Марказий Осиё Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўзаги ўлароқ, ШҲТ макони фаровонлигини таъминлашда беқиёс ўрин тутишини қайд этди. Ўзбекистон ташқи сиёсатида минтақа мамлакатлари билан ишончли муносабат ва очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш бўйича эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди.

Бугунги анжуман билан бир қаторда келгусида ўтказилиши режалаштирилган туризм, аёллар, “ақлли шаҳарлар” форумлари, Ёшлар кенгаши йиғилиши, ёшлар ўртасида «старт-ап» лойиҳалар танлови, спорт мусобақалари ҳам ташкилот маконида маданиятлараро алоқани кенгайтиришга хизмат қилади.

[gallery-7049]

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил Тошкентда ташкил этилган ШҲТ Халқ дипломатияси маркази фаолиятига алоҳида урғу берилди. Мазкур тузилма қисқа вақт ичида ташкилот тизимида муносиб ўрин эгаллагани, Хитой, Тожикистон ва бошқа қатор давлатларнинг ёндош муассасалари билан яқин алоқа ўрнатилгани эътироф этилди.

Анжуманда юртимизнинг ШҲТга раислиги ва республикамиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар юқори баҳоланди. Делегациялар ШҲТга аъзо давлатлардаги ёш авлод салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш, ҳар йили ШҲТ маданий ва сайёҳлик пойтахти мақомини бериш амалиётини жорий этиш, “ШҲТ Эзгу ният элчиси” институтини ташкил этиш сингари мамлакатимиз таклифлари қўллаб-қувватлади.

– ШҲТ тамаддунлар ўртасидаги мулоқотни фаол ва изчил ривожлантиришга кўмаклашади, турли маданият ва анъаналарга эга халқлар ўртасида кўприк барпо этади, – деди В.Норов. – Ташкилот Буюк Ипак йўлида шаклланган, асрлар давомида минтақанинг асосий иқтисодий ва маънавий қон томири бўлган, халқларимиз фаровонлигини юксалтиришга, ҳудудларнинг бир-бирига яқинлашиши, изчил ривожланишига ҳисса қўшган алоқани тиклаб, янада бойитишга самарали хизмат қилмоқда.

Умуман, анжуман иштирокчилари форум доирасида ишлаб чиқилаётган лойиҳалар мамлакатларимизни янада яқинлаштириш йўлида муҳим қадам бўлишини бир овоздан эътироф этишяпти.

Дастурига кўра, “Халқ дипломатиясини мустаҳкамлашда парламент ва жамоат ташкилотларининг роли”, “Халқ дипломатияси замонавий давлатлараро алоқанинг муҳим элементи сифатида: ШҲТ давлатлари тажрибаси мисолида” мавзуларида ялпи мажлислар бўлиб ўтади.

Маҳаллий ва хорижий ташкилотлар вакиллари турли ғоя ва таклифларни илгари суришади, муҳим ташаббуслар, қизиқарли тақдимотлар билан чиқиш қиладилар.

Форум якунида ШҲТ Халқ дипломатияси “Тошкент коммюнике”си қабул қилиниши режалаштирилган.

Беҳруз Худойбердиев,

Улуғбек Маҳмирзаев,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ШХТ Халқ дипломатияси форуми бўлиб ўтмоқда