
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг ҳамда Ўзбекистон туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор "Истиқболли ғалла экспорт" МЧЖдан 17 та фермер хўжалиги фойдасига жами 2 миллиард 135,2 миллион сўм қарзни ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюросининг Фурқат туман бўлими иш юритувида бўлган мазкур ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 2022 йил 7 май куни қарздорнинг ҳисоб рақамидаги 500 миллион сўм пул маблағлари хатланиб, бюронинг депозит ҳисоб рақамига ўтказилди, шунингдек, унинг бино-иншоотлари хатланди.
Бюро томонидан хатланган мол-мулкларни савдога қўйиш жараёнида 2022 йил 10 май куни қарздордан 950 миллион сўм ундирилди.
Ундирилган жами 1 миллиард 450 миллион сўм пул маблағлари қонунда белгиланган тартибда ундирувчи фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига қарздорликни сўндириш мақсадида ўтказиб берилди.
Мажбурий ижро харакатлари давом эттирилмоқда.
ЎзА