Ўтган аср бошларида ўз мустақиллигига ҳам эга бўлмаган, аср сўнгига келиб жаҳон сиёсатида мустаҳкам ўрин топган Ҳиндистон ва қадимдан қудрати тан олиб келинган Хитой муносабати кейинги йилларда кўпчиликнинг диққат марказида.

XX асрнинг охирги ўн йиллигида Осиё қитъасининг буюк давлатлари - Хитой ва Ҳиндистоннинг халқаро майдондаги нуфузи сезиларли даражада ошди.

Мазкур икки юртда салкам икки ярим миллиард аҳоли яшайди, бу сайёрамиз аҳолисининг 40 фоизини ташкил этади. Аёнки, Хитой ва Ҳиндистон муносабати нафақат Осиё минтақаси, балки бутун ер юзи ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, Ҳиндистон ва Хитой жаҳоннинг энг кўҳна цивилизацияларидан ҳисобланади, Осиё ва жаҳонда устунликка даъвогарлар сифатида кўрилади.

Ҳар иккиси доим глобал иқтисодиётга фаол жалб этиладиган бу давлатлар ядро қуролига эга, ўзларининг ўсиб бораётган амбициясига эришиш учун ҳарбий салоҳиятини тобора кенгайтирмоқда. Узоқ вақт давомида турли ҳудудлар учун рақобатлашиб келаётган Ҳиндистон ва Хитойнинг ҳал этилмаган чегаравий муаммоси жиддий тўқнашувга ҳам олиб келиши мумкин.

Низонинг келиб чиқиши

Ҳиндистон мустақилликка эришган (1947 йил) ва ХХР ташкил топган (1949) дан буён умумий майдони, тахминан, 130 минг км/квадрат бўлган чегара ҳудудининг икки жойига эгалик қилиш муаммоси ўзаро муносабат даврий кескинлашувининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Ушбу келишмовчилик илдизи XIX аср ўрталарига бориб тақалади. Ўшанда илк бор Хитой императори ва Британия Ҳиндистони ўртасида Тибет, Кашмир, Непал, Сикким, Бутан ва ҳозир Ҳиндистон мулки бўлган Аруначал Прадеш штати бўйича низоли масала кўтарилган.

Шундан буён ҳар икки томондан кўп йиллик можарони ҳал этиш истаги кўп марта ошкора намоён этилишига қарамай, ҳудудий муаммо муносабатларни ривожлантириш йўлидаги жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Бу, айниқса, баҳсли чегара ҳудудлари турли сепаратистик (асосан, этник ҳамда диний) ва ижтимоий оқимлар ҳаракат қилаётган, ҳар икки давлат барқарорлигига таҳдид соладиган қисмларига туташлиги билан боғлиқ.

Шарқ

Шарқий сектор, деганда, асосан, ХХР, Ҳиндистон ва Мьянма чегаралари бирлашган жойдан бошланиб, ХХР, Ҳиндистон ва Бутан чегаралари туташувида тугайдиган, 890 кмга чўзилган “Макмагон чизиғи” тушунилади. ХХР, аслида, чегара шу ердан 100 км жанубга ўтиши кераклигини таъкидламоқда. Бундай ҳолатда Ҳиндистоннинг Аруначал-Прадеш штатининг анчагина қисми, тахминан, 90 минг квадрат/метри Хитойга ўтади. Таъкидлаш жоиз, бу штат 1972 йилгача Ҳиндистонда “Шимоли-шарқий чегара ҳудуди департаменти” деб номланган, Хитойда эса ҳалиям “Жанубий Тибет” дейилади.

Хитой учун Аруначал-Прадеш штатининг стратегик аҳамияти шундаки, бу ҳудуд Тибет автоном вилояти пойтахти Лхасанинг “Макмагон чизиғи”дан, атиги, 250 км масофада жойлашган.

Шу ўринда бир аниқлик киритиб ўтиш зарур: 1914 йил Симла конференцияси Тибет ва Британия Ҳиндистони ўртасида чегара тўғрисидаги конвенцияни тасдиқлади. Мазкур конвенция “Макмагон чизиғи” номини олди. Гарчи, Хитой делегацияси тадбирда иштирок этган бўлса-да, ўша пайт инқилобий тартибсизликка ботган ва афюн уруши туфайли заифлашган Хитойнинг позицияси, шунчаки, ҳисобга олинмаган.

1947 йили мустақилликка эришгач, Ҳиндистон “Макмагон чизиғи”ни ўз чегараси сифатида эълон қилди. Шу билан бирга Деҳли баҳсли ҳудудларнинг бир қисми, жумладан, Аксай Чин ҳам Ҳиндистонга тегишли, дея таъкидлади. Ўз навбатида, Хитой бошиданоқ Британиянинг бу чегара чизиғини тан олмаган.

1950 йил ХХР Тибетни ўз таркибига қўшиб олди ва Ҳиндистон билан баҳсли чегара масаласи ҳам юзага чиқди. Чегарадаги келишмовчилик 1962 йил урушга олиб келди. Натижада Хитой штатнинг шимоли-шарқий қисмини, тарихий Ладахнинг бир қисми бўлган, Деҳли ҳам, Пекин ҳам даъвогар бўлган “Аксай Чин”ни аннексия қилди. Шу тариқа “ҳақиқий назорат чизиғи” пайдо бўлди.

Назорат чизиғи 1993 ва 1996 йилларда имзоланган Хитой-Ҳиндистон келишувида ҳуқуқий жиҳатдан тан олинган бўлса-да, Пекин Ҳиндистонга чегарадош Аруначал-Прадеш штатига қарашли 3,5 минг км/квадрат ер даъвосидан воз кечганича йўқ.

Ҳиндистон томонидан баҳсли ҳудуд бой берилиши бошқа шимоли-шарқий штатларда вазият беқарорлашишига олиб келди. Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг асосий сув артерияларидан бири бўлган Браҳмапутра дарёси Аруначал-Прадеш ҳудудидан оқиб ўтади.

Марказ

Умумий чегаранинг, тахминан, 640 км узунликдаги марказий сектори Ҳимолой тизмаси бўйлаб ўтади. Ҳиндистон Лепу Лех довонигача бўлган ҳудудда Непал билан, шимоли-шарқда эса Жамму ва Кашмир штати орқали ХХР билан чегарадош. Нью-Деҳли, ўз навбатида, Хитой Жамму ва Кашмир ҳудудининг 43 минг км/квадратдан зиёд майдонини ноқонуний тарзда эгаллаб олган, деб ҳисоблайди.

Вазият кескинлашувига Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатини тугатиб, икки иттифоқ ҳудудини шакллантириш тўғрисидаги қарори сабаб бўлди. Давом этаётган қарама-қаршилик қайта газак олиши биринчи тўқнашув - ҳиндлар томонидан Хитой кузатув пункти вайрон қилинишида намоён бўлди. Томонлар бир-бирини келишувни бузганликда айбласа-да, белгиланмаган чегара чизиғи ва ҳар қор эришидан кейин ўзгариб турадиган мураккаб рельеф туфайли айбдорни аниқлаш қийинлашмоқда.

Ҳиндистон нуқтаи назаридан бу ердаги чегаранинг қонунийлиги ХХР томонидан 1954 йил тузилган Тибет автоном вилояти билан савдо ва алоқалар тўғрисидаги шартнома асосида белгиланади.

Айни пайт чегаранинг ушбу секторидаги баҳс умумий майдони, тахминан, 2 минг км/квадрат бўлган тор чегара участкасига эгалик ҳуқуқи даъвосини англатади.

Ғарб

Ғарбий сектор - Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штати Тибет автоном вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном тумани билан чегарадош бўлиб, узунлиги тахминан 1600 км.

Аксай Чин платосига эгалик даъвосига келсак, Хитой географик жиҳатдан бу ҳудуд (ва бутун Ладах) Тибет платосининг бир қисми, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари ХХР “Маккартни-Макдональд чизиғи” ҳудудни Ҳиндистондан ажратиб турувчи чегара сифатида тан олинишини кўрсатувчи ҳужжат ҳеч қачон имзоланмаганини таъкидлайди.

Ладах провинциясида Ҳиндистон ва Хитой чегарачилари ўртасида рўй берган тўқнашув сўнгги 53 йилдаги энг шиддатли ва узоқ давом этган можарога айланди. Қарама-қаршиликни бартараф этиш истаги ҳақида кўплаб музокаралар ўтказилган, декларациялар имзоланганига қарамай, Пекин ва Деҳли ҳозиргача муросага кела олмади. Ушбу низо икки давлат ўртасидаги муносабат турли соҳаларда чигаллашишига ҳам сабаб бўлган.

Бундан ташқари 1952-1957 йилларда қурилган умумий узунлиги 2,7 минг кмдан зиёд “G219” Хитой миллий автомобил йўлининг 100 километри Аксай Чин ҳудудида.

ХХР учун алоҳида стратегик аҳамиятга эга бу йўл Тибет автоном вилоятини Шинжон-Уйғур автоном тумани билан боғлайди.

Глобал геосиёсий қарама-қаршиликнинг юзага келиши

Сўнгги ойларда Вашингтоннинг Хитой ва Россия билан қарама-қаршилигида ҳам кескинлик юзага келди.

Вашингтон анчадан буён Хитойга қарши туришда Деҳлига асосий иттифоқчиларидан бири сифатида ишониб келади. 2016 йил июнь ойида АҚШ Ҳиндистонни “мудофаадаги асосий ҳамкор”, деб эълон қилгани бежиз эмас.

Шунингдек, Япония, АҚШ ва Ҳиндистон иштирокида “Малабар” ҳарбий машғулоти доимий равишда ўтказиб келинади.

Қолаверса, Деҳли АҚШ билан бир қаторда Япония ва Австралияни ўз ичига олган “Quadrilateral Security Dialogue” (Тўрт томонлама хавфсизлик музокараси) аъзоси ҳам ҳисобланади.

АҚШнинг Хитойга қарши яна бир лойиҳаси Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” ташаббусини амалга оширишига қарши қаратилган “Blue Dot Network” (Кўк нуқта тармоғи) режасидир. Лойиҳанинг расмий тақдимоти 2019 йил ноябрь ойида Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциациясининг 35-саммити доирасида бўлиб ўтган Ҳинд-Тинч океани бизнес-форумида намойиш этилган.

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайеннинг айтишича, “Blue Dot Network” Хитойнинг “қарз тузоғи дипломатияси”га жавобдир. Кўк нуқта тармоғи лойиҳаси бўйича Америка томонидан “USAID” билан ўз имкониятларини бирлаштирган Америка халқаро тараққиёт молия корпорацияси – “DFC” (2019 йилгача Американинг хориждаги хусусий инвестиция корпорацияси – “OPIC” номи билан танилган) шуғулланади.

“Blue Dot Network” тармоғи биринчи навбатда Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги йўл, порт ва кўприклар учун жаҳон миқёсида тан олинган баҳолаш ва сертификатлаш тизимига айланади. Яъни, АҚШ давлат департаменти фақат Америка манфаатига мос келадиган инфратузилма лойиҳаларига тасдиқлаш муҳрини қўяди. Ташаббусга Япония ва Австралия аллақачон қўшилган, аммо Ҳиндистон ҳали бу борада охирги сўзини айтгани йўқ.

Евроосиё хавфсизлигига таҳдид

Ҳиндистон ва Хитой қарама-қаршилиги, шунчаки, дунёнинг аҳолиси энг кўп икки давлати ўртасидаги муносабатгина эмас, балки бутун Евроосиё минтақаси хавфсизлик тизимига ҳам қатор таҳдидларни келтириб чиқарадиган муаммодир.

Мазкур чегаравий низо Осиё қитъаси билан чамбарчас боғлиқ, яъни Покистон, Непал, Бутан, Афғонистон, Марказий Осиё давлатлари ва Россия манфаатига ҳам дахлдор. Санаб ўтилган давлатларнинг иккитаси худди  Ҳиндистон ва Хитой каби қитъани вайрон қилувчи ядро қуролига эга.

Москвада бўлиб ўтган учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И  чегарадаги вазиятнинг кескинлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга келишиб олдилар.

Хуллас, минтақавий ҳамда глобал сиёсий ўйиннинг асосий иштирокчилари сифатида Хитой ва Ҳиндистоннинг таъсир доираси Марказий, Жанубий, Жануби-шарқий Осиё минтақаларида тобора кучаймоқда.

Хитой ҳам, Ҳиндистон ҳам Покистон, Мьянма, Бутан, Шри-Ланка, Сингапур, Вьетнам ва Таиландга таъсир ўтказиш, Ҳинд океани, Малакка бўғози ва Жанубий Хитой денгизидаги углеводородларни ташиш йўналишларини назорат қилишга интилмоқда.

Шундай қилиб, Хитой - Ҳиндистон муносабатидаги ўнлаб йиллар давомида газак олиб келган ҳудудий масала сўнгги даврда секин-аста бошқа ўткир муаммолар мажмуасини юзага келтирмоқда. Томонларнинг ижобий саъй-ҳаракатига қарамай, ҳали демаркация қилинмаган ва шунчаки “чизиқ” бўлиб турган Хитой - Ҳиндистон чегараси ҳар икки томондан амалга оширилиши мумкин бўлган фаол ҳарбий ҳаракатлар учун “хамиртуруш” вазифасини ўташи эҳтимоли йўқ эмас.

Вазият боши берк кўчада қолмоқда, турли чегара ҳудудларида содир бўлаётган майда нохуш ҳодисалар икки давлат оммавий ахборот воситаларида салбий фикрлар, ҳис-туйғулар ифодаси кучайиши учун баҳона бўлиб хизмат қилмоқда.

Осиёнинг икки етакчи давлати ўртасидаги кенг кўламли қарама-қаршиликка баланд овоздаги баёнотлар билан эмас, балки муаммони бартараф этиши мумкин бўлган дипломатик учрашувлар орқали ечим топиш зарур. Зеро, Осиёнинг бу икки қудратли давлати кучли сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, илмий-техник салоҳияти билан жаҳон айвонида беқиёс ўрнига эга. Хитой ва Ҳиндистон ўртасида дўстона ҳамкорликнинг ривожланиши эса, аксинча, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлайдиган устувор асослардан бири экани шубҳасиз.

Интернет материаллари асосида

ЎзА шарҳловчиси Улуғбек Маҳмирзаев тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон ва Хитой: чегара муаммоси қачон ечим топади?