Нукус шаҳридаги амфитеатрда “Бўзатов иқтидорларни кашф этади!” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар овози” танлови республика босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, “Ёшлар овози” республика танлови давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқ ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижроси асосида ташкил этилган. 

Танлов 2021 йилда илк маротаба ўтказилган бўлиб, ўз атрофида 10 мингга яқин ёшни бирлаштирди. Иштирокчилардан 87 нафари республика босқичида йўлланмани қўлга киритган бўлса,  улардан 21 нафарига фахрли ўринни эгаллаш насиб қилди. Очилиш маросимида намойиш этилган видеороликда бу ҳақида батафсил маълумот берилди..

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги  томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Беш босқичли беш ташаббус” олимпиадаси доирасида ўтказилаётган танловда бу йил 238 минг нафардан ортиқ ёш рўйхатдан ўтди.  Маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла – туман – вилоят – республика” бошқарув тизимига асосан танлов Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, беш босқичдан иборат этиб белгиланди. Биринчи саралаш босқичи иштирокчилар рўйхатдан ўтган барча маҳаллаларда, иккинчи сектор босқичи саралаш босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар ўртасида, учинчи маҳаллий босқич барча шаҳар ва туманларда, тўртинчи ҳудудий босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди. 

[gallery-7036]

Ҳудудий босқич якунларидан сўнг ғолиб ва фаол қатнашчилар иштирокида гала-концертлар уюштирилди. Мақсад эса янги овозларни кашф этиш, уларни катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этишлари учун имконият яратишдир. Гала-концертлар телевизион форматда суратга олиниб, марказий ва маҳаллий телеканаллар учун махсус кўрсатувлар тайёрланди ҳамда намойиш этилди. Бундан ташқари, ҳар бир босқичдан 10 дақиқали кўрсатув тайёрланиб, жараёнлар ёритиб борилди.

Танловнинг республика босқичи 10-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади. Унда ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 152 нафар иштирокчи қатнашади. Танловда бахшичилик, анъанавий ижро, опера ҳамда эстрада каби 4 та йўналишда 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифаларида ёшлар иштирок этади.

Республика босқичида 1-ўрин – 50 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), 2-ўрин – 30 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), 3-ўрин – 20 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), шунингдек, қолган барча иштирокчилар – 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

Нукус шаҳрида бахшичилик, анъанавий ижро, опера ҳамда эстрада йўналишлари бўйича республика босқичи, Бўзатов туманидаги Бердақ номидаги Ёшлар боғида қорақалпоқ миллий таомлари фестивали, Бўзатов тумани марказий стадионида фестивалининг якуний гала концерти ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилади.  Шунингдек, иштирокчиларнинг бўш вақтини мароқли ўтказишлари учун  Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейига, Президент мактаби ва И.Юсупов номидаги ижод мактабига, бахшичилик ва опера мактабига,  Хўжайли туманидаги Гяурқалъа ёдгорлигига, Амударё туманидаги Чилпиқ қўрғонига, Мўйноқ туманига саёҳат ташкил этилади.

Очилиш маросимида таниқли эстрада юлдузларининг концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўзатов иқтидорларни кашф этади