Фарғонада Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги "Ватанпарварлар боғи"да 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами тантаналари доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳокимлик масъуллари билан Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шунингдек, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳуқу-тартибот органлари ҳамда секторлари раҳбарлари, вилоят бошқармалари бошлиқлари, жамоатчилик ҳамда аҳоли вакиллари ҳам мажмуа пойига гулчамбар қўйдилар.
[gallery-7010]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА