“Ўзсаноатқурилишбанк”да мижозларга мижозбай хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида бизнес менежер ва универсал сервис менежерларидан иборат фронт офис ходимлари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада банкда кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 2,6 баробарга тезлашди ва мижозлар сони 12 фоизга ошди. Масофавий банк хизмат турларидан фойдаланувчилар сони эса 115 фозга ўсди.

Бу ҳақида “Ўзсаноатқурилишбанк тизимида кичик ва ўрта бизнес йўналишида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари”га бағишланган матбуот анжуманида қайд этилди.

–Банк тизимида 2018 йилдан буён халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётан трансформация жараёнида тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш тубдан такомиллаштирилди, –дейди  “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Ш.Гултўраев. – Халқаро молия корпорацияси тавсиялари асосида банкнинг бутунлай янги ташкилий тузилмаси жорий қилиниб, банк мижозлари 3 турдаги (корпоратив, кичик ва ўрта бизнес ҳамда чакана бизнес) сегментларга, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳам алоҳида субсегментларга (микро, кичик ва ўрта сегментлар) ажратилди. Биз тадбиркорлар ўртасида олдиндан лимит белгилаш орқали айланма маблағни тўлдиришга кредит олиши мумкин бўлган потенциал мижозларни аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқдик.

Албатта  бу каби эътибор ва мижозларнинг замонавий банк хизматларига бўлган талаб ва таклифини доим ўрганиш ортидан кўплаб янгиликлар амалга оширилмоқда. Хусусан, таҳлиллар самарасида  жорий йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 13 та кредит маҳсулоти, 2 та хизматлар пакети ҳамда касса ҳисоб амалиётлари учун 1 та маҳсулот амалиётга татбиқ этилди.

[gallery-6512]

–Ҳар бир хизмат турини ишлаб чиққанда мижозлар учун қулайликка алоҳида эътибор берилади, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кичик ва ўрта бизнес департаменти бўлим бошлиғи Ҳабибулло Атаназаров.–Мисол учун, биз бозорда, хусусан “Абу Сахий” бозорида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг фаолиятини таҳлил қилиб, апрель ойининг ўрталарида жорий этиш учун “Жуда осон” кредит турини ишлаб чиқдик. Унинг сўммаси 500 миллион сўм атрофида бўлади.   

Анжуманда айни пайтда банк тизимида тадбиркорларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш ҳамда кредитлаш жараёнини автоматлаштириш мақсадида яна қатор дастурлар жорий этилаётгани маълум қилинди. Хусусан, масофавий хизматлар сонини ошириш мақсадида 71 та банк амалиётларини ўзида жамлаган “SQB Business” дастури ишга туширилмоқда.

Мижозларга банкнинг исталган тармоғидан хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида ягона МФО тизимини жорий қилиш ишлари фаол давом эттирилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятидаги барча филиаллар ҳамда Тошкент шаҳридаги Юнусобод филиали ушбу тизимга муваффақиятли ўтказилди.

Банк тизимида савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида QR-Online контактсиз тўлов тизими жорий этилди. 

Энг сўнгги янгиликлардан бири - “Tap to Phone” модули орқали тўловларни қабул қилиш амалиётини бошлаш чоралари кўрилмоқда. Албатта, NFC тизимида ишловчи мазкур дастур орқали банк савдо терминалларидан фойдаланувчи тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратилади.

Мижозлар тўғрисидаги барча маълумотларни бир базада шакллантириб бориш ҳамда банк хизматлари ва маҳсулотларини уларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда таклиф этиш мақсадида CRM тизими йўлга қўйилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг замонавий хизматлари: QR-Online, SQB Business “Tap to Phone” ва “Жуда осон”